BBC navigation

Қозоғистон Президенти ёшларни ҳижоб ўрамаслик ва она тилида гапиришга чақирди

Сўнгги янгиланиш 16 ноябр 2012 - 11:27 GMT

Нурсултон Назарбоев ёшларни ўзидан ўрнак олишга чақириб, она тилида сўзлаган

"Жас Отан" ёшлар қанотининг қурултойида сўзлаган Қозоғистон Президенти ёшларнинг ғояларини ҳамиша қўллаганини, бундан кейин ҳам ёшларга ишонишини айтган.

Президент Назарбоевнинг таъкидлашича, мамлакат аҳолисининг қариийб беш миллионини ташкил қиладиган ёшлар Қозоғистоннинг келажагини белгилашади.

Шу боисдан ҳукумат ёшлар сиёсати доирасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга кўп маблағ сарфламоқда.

Президент Нурсултон Назарбоев ўз нутқида ёшларни урф бўлиб бораётган ҳижобга кирмасликка маслаҳат берган.

Унга кўра, кўчманчи халқ бўлиб келган қозоқлар ўзларининг маданиятларига амал қилишлари, Исломнинг Сунний оқими шартларини бажаришлари ва араб кийими бўлган ҳижобларни киймасликлари лозим.

"Биз ҳаммамиз мусулмонмиз, лекин Исломда турли оқимлар бор. Сиз "жасотановчилар" бошқа йўлга кириб кетаётган ёшларга тушунтиришларинг, тарбиялашларинг керак", -деб мурожаат қилган Президент Назарбоев.

Айни пайтда, жаноб Назарбоев "араб кийими" деганда айнан нималарни назарда тутишини чуқурлаштирмаган.

Қозоғистон Президенти ёшларни ўзидан ибрат олиб, она тилида гапиришга, шу билан бирга кўп тилни ўрганишга чақирган.

Президент ёшларга қозоқ тилида мурожаат қилган: Мана, менга қаранг, мен қозоқ тилида дадил гапираман. Келинглар ўзаро қозоқ-она тилимизда гаплашамиз, деган у.

Назарбоевнинг бошқа мурожаати ҳукуматга қаратилган бўлиб, ҳар бир қозоғистонлик ўрта мактабни битириб, мутахассисликка эга бўлиши лозим, деб айтган.

"Ҳамма олий маълумот олиши шарт эмас. Иқтисодимиз учун электрик, слесар, механик, ошпазлар ҳам керак ",- дейди президент.

Шунингдек, қозоғистонликларнинг катта қисми барибир шу ерда, бошқа давлатларга иш излаб кетаётгани йўқ, деб таъкидлаган Президент Назарбоев.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.