BBC navigation

Россия: 'Ҳизб ут-Таҳрир'га алоқадорликда айбланган фуқароларга ҳукм ўқилди

Сўнгги янгиланиш 16 ноябр 2012 - 14:00 GMT

Россия Ички ишлар вазирлиги хабар беришича, "Ҳизбут-Таҳрир" исломий гуруҳига аъзо деб билинган тўққиз нафар Россия ва Тожикистон фуқароси терроризмга алоқадор айблар билан қамалган.

Вазирликка кўра, уларга халқаро террористик ташкилотга аъзолик, портловчи моддалар, жанговор қурол-аслаҳаларни сақлаш айбловлари қўйилган.

Бу хабарга биноан, айбланувчиларнинг беш нафари Россиядаги ва Москвадаги "Ҳизбут-Таҳрир" нинг етакчилари бўлишган.

Ўтган душанба куни Россиядаги исломий ташкилотда фаолият олиб борганликда гумон қилинган 18 киши қўлга олинган эди.

Ички Ишлар вазирлигига биноан, қўлга олинганларнинг ёнидан қурол, пул ва экстремистик адабиётлар топилган.

Жума куни Москвада шунингдек, 2010 йилда темир йўлни портлатишга уринган "Ҳизбут-Тахрир"нинг бир неча аъзоларига ҳукм чиқарилган.

"Улар Москва-Рижская станцияси яқинидаги темир йўл остига портловчи модда қўйиб, йўловчи поездини портлатмоқчи бўлишган", деб айтган Ички Ишлар вазирлиги вакили Роман Михайлов Би-би-сига.

Москва шаҳар маҳкамасида Тожикистон фуқаросига нисбатан ҳам иш очилган.

Россия хавфсизлик идорасидан айтишларича, тожикистонлик шахсни ушлашга 100 та махсус хизмат ходими жалб қилинган ва 23 жойда тинтув ўтқазилган.

Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистонда ҳам тақиқланган "Ҳизбут-Таҳрир"ташкилотига алоқадорликда айбланган юзлаб кишилар диний айбловлар билан қамалган.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.