BBC navigation

Тожикистонда Facebook ижтимоий тармоғига тўсиқ қўйилган

Сўнгги янгиланиш 26 ноябр 2012 - 10:03 GMT

Ҳуқуқбонлар Фейсбукка тўсиқ қўйилгани ҳукумат сиёсати билан боғлиқлигини айтишади

Ҳукумат мазкур қарор юзасидан тушунтириш бермаган.

Бу ҳақда Республика Интернет-провайдерлар Ассоциацияси маълум қилади. Якшанба куни ҳукумат алоқа хизмати интернет-провайдерлар ва мобил алоқа операторларига Facebookка тўсиқ қўйилгани борасида хабар жўнатган.

Бироқ мамлакатда интернет хизматини таъминлайдиган бир қанча йирик компаниялар алоқа идораларининг бу топшириғи ёзма равишда берилмаганлигини асос қилиб уни бажаришга шошилишмаяпти.

Тожикистонда бу Facebook ижтимоий тармоғига биринчи марта тўсиқ қўйилиши эмас. Шунингдек, Zvezda.ru, Tjknews.com и Maxala.org. каби интернет сайтлари ҳам бундай тўсиқларга дуч келишган.

2012 август ойида Хоруғдаги ҳарбий амалиётлар пайтида "Азия-Плюс", Би-би-си, Fergananews.com, "Вести.Ру" каби ўнлаб ахборот сайтлари, шунингдек, Youtube видео тармоғига тўсиқ қўйилганди.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва провайдерлар интернет тармоқларига тўсиқ ёки чеклов қўйиш мамлакатдаги сиёсий цензуранинг юқорилиги билан изоҳлашади. Тожикистонда ҳукуматнинг фаолиятини танқид қилувчи веб саҳифаларга тўсиқ қўйилиши тез-тез содир бўлади. Бироқ расмийлар интернет тармоқларининг ишламаслиги техник носозлик билан боғлиқлигини иддао қилишади.

Бундан олдин, халқаро ташкилотлар, жумладан Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти Тожикистон ҳукуматини facebook.com ва бир қанча мустақил веб саҳифаларга тўсиқни олиб ташлашни сўраган.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакили Дуня Миятович бу хусусда Тожикистон ҳукуматига мактуб ҳам йўллаган эди.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.