BBC navigation

Россияда муҳожирлар учун тил ҳақидаги қонун нимани ўзгартиради?

Сўнгги янгиланиш 1 декабр 2012 - 16:25 GMT

Бундан кейин рус тилини билиш ҳам иш топишда, ҳам уни давом эттиришда муҳим ҳисобланади.

2012 йил 1 декабрдан меҳнат муҳожирларига рус тилида имтиҳон топширишлари мажбурий ҳисобланган қонун кучга киради.

Бундан сўнг муҳожирнинг рус тилини билиши Россияда ишга кириш ва мавжуд рухсатномасини давом эттириш учун ҳам тасдиқланиши талаб қилинади.

Қонунга биноан, Рус тили расмий бўлган мамлакатларнинг фуқароларига бу талаб қўлланилмайди.

Россия Муҳожирлик федерал хизматининг маълумотларига кўра, мамлакатга ҳар йили 13 миллионга яқин меҳнат муҳожирлари кириб келишади. Уларнинг аксарияти собиқ Иттифоқ, айниқса Марказий Осиёлик фуқаролардир.

Бошқа юртдан Россияга келувчиларнинг мақсади асосан битта- пул топиб оиласига ёрдам бериш.

Тил ҳақидаги қонун, муҳожирларнинг билимини синовдан ўтказиш- муаммоларни ечиб, одамларни тил ўрганишларига мажбур қила оладими?

Ҳуқуқ фаолларига кўра, янги қонунни тадбиқ этиш мақсадлари жуда керакли ва фойдали. Бироқ уни ҳаётга жорий этилишида яна баъзи мансабдорлар ўз манфаатлари учун фойдаланишлари, муҳожирларнинг пулларини шилиш имкони сифатида кўришлари мумкин.

Кузатувчилар фикрича, Россияга Марказий Осиёдан бораётган аксарият ёшлар рус тилини билмайди. Ҳатто баъзилари оддий саволларга ҳам жавоб беролмайди.
Бу эса улар олдида турадиган асосий тўсиқ ҳисобланади.

Тил билмаслик иш излаб келган муҳожирнинг ҳужжат ишларини расмийлаштиришига халақит беради.

Рус тилига тушунмаган муҳожир ўртадаги воситачи - ўз ҳамюртига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Бироқ ҳозир кўпгина муҳожирлар айнан ўз ҳамюртларининг инсофсизлиги туфайли алданиб қолмоқда.

Тил ҳақидаги қонунга биноан маиший хизмат, савдо ва бошқа хизмат соҳаларида ишлашни хоҳлаганлар синов имтиҳонлари топширишади. Шу билан бирга улар Россияга қонуний йўл билан кирган бўлишлари лозим.

Қонунда айтилишича, совет дипломларига эга бўлган муҳожирлар бундай имтиҳон топширмайдилар. Уларнинг тил ҳақидаги билимлари шубҳа остига олинмайди.

Муҳожирларнинг масалалари билан шуғулланадиган фаоллар тил билган киши ўз ҳақ-ҳуқуқини бемалол ҳимоя қила олади, деб ишонишади. Шу пайтгача четдан ишлашга келганларнинг асосий муаммолари тил билмаганидан келиб чиқмоқда.

Муҳожирларнинг Россияда тил ўрганишлари учун айни пайтда 400 дан ортиқ тил марказлари мавжуд.

Бироқ кун бўйи оғир ишлардан чарчаган меҳнат муҳожири кечаси қандай қилиб тил ўрганишга куч топа олиши яна бир муаммо ҳисобланади.

Россиялик мутахассислар муаммони муҳожирларнинг ўз юртларида ечиш, ҳеч бўлмаганда бошланғич даражада тил билиб келишларига эришиш тўғрироқ бўлади дейишмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Фикр ва мулоҳазаларни Би-би-сининг таҳририй мезонлари билан кўриб чиққандан кейин эълон қилишимиз мумкин.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.