BBC navigation

Лукашенко Қирғиз ҳукуматидан Бакиевнинг нафақаларини сўради

Сўнгги янгиланиш 11 декабр 2012 - 14:40 GMT

Бакиев ҳукуматдан ағдарилгач, Лукашенко "оғир аҳволда қолган инсон"га бошпана берганини маълум қилган эди.

Белоруссия Президенти Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурбанбек Бакиев ўз мамлакатида эканини ва унинг нафақасини бу ерга ўтказишларини сўраган.

Александр Лукашенко сешанба куни Минскда ўтган МДҲ, Болтиқ бўйи давлатлари ва Гуржистон Бош муҳаррирлар клуби аъзолари билан учрашувда бу масала ҳақида сўз очади.

"Инсон бу ерда яшаб юрибди. Унинг нафақасини ўтказинг. Аслида чиқарилган, лекин негадир жўнатишмайди",- деб таъкидлаган жаноб Лукашенко.

"Инсон келди, яшаяпти, ажойиб болалари бор",-дейди Лукашенко Бакиевнинг болалари қисқа муддатда белорус тилини ўзлаштириб олганларини мақтар экан.

Белоруссия Президенти шунингдек Қирғизистонда ҳокимият ўзгарганда Бакиевнинг қўнғироқ қилганини эслайди.

"Қўнғироқ. Бакиев йиғлаяпти: илтимос, болаларни қабул қил", деб. Мен болаларни олиб ўзинг ҳам келавер дедим",- ҳикоя қилади йиғилганларга жаноб Лукашенко.

"Мен Бакиевнинг дўсти бўлмаганман, у Путин, Назарбоев билан қалин эди",- дейди шунингдек у.

Қирғизистонда Бакиев ҳокимиятдан ағдарилгач, Белоруссия собиқ президентга сиёсий бошпана беради. Қирғиз ҳукуматининг Қурбанбек Бакиевни мамлакатга экстрадиция қилиш сўроқлари рад этилган.

Лукашенко жаноблари бундан олдин Россия Президенти Владимир Путинни кейинги пайтларда қийнаётган бел оғриғи ҳақида баъзи сирларни ошкор қилиб қўйган эди.

Унинг айтишича, ҳозирча улар Путин билан хоккей ўйнай олишмайди.

"У бизнинг гуруҳ билан ўйнашга ҳали тайёр эмаслигини айтди. Қаердадир кураш тушиб бели лат еган. Мен унинг муаммосини тушунаман. У курашни севади. Курашган, курашган, одамни елкаси оша кўтариб чалқанчасига отмоқчи бўлганда белига зарар етказган",- деб айтган Рейтер агентлигига берган интервьюсида жаноб Лукашенко.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг. Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг. Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.