BBC navigation

'Пешовар аэропортига ҳужум қилган Ўзбек жангарилар ўлдирилган'

Сўнгги янгиланиш 16 декабр 2012 - 18:03 GMT

Покистон расмийларига кўра, 15 декабр куни Пешовар шаҳри аэропортига ҳужум уюштирганлар деб ишонилган беш жангари ўлдирилган, уларнинг миллати ўзбек бўлган.

Покистон армияси тарқатган хабарга кўра, Пешовар шаҳрининг Павакай мавзесида қақшатқич жанг бўлиб ўтган.

Натижада уч жангари отиб ўлдирилган, икки қуролли эса белидаги портловчи моддаларни портлатиб ҳалок бўлган.

Отишмада бир полициячи ҳам ҳалок бўлган.

Павакай мавзеси Пешоварнинг Бача Хан аэропортидан бир километр масофада жойлашган.

Бу аэропорт ҳам фуқаро авиацияси учун фойдаланилади ва ҳам ҳарбий база вазифасини ўтайди.

Хабарларга кўра, бу ердаги масжидга яқин қурилиши битмаган бинода жангарилар ўрнашиб олганини маҳаллий аҳоли билиб қолганидан кейин расмийларга хабар қилинган.

Ҳудуд Покистон қуролли кучларининг катта сондаги ҳарбийлари ва полиция томонидан ўраб олинган.

Жангарилар яширинаётган жойга полиция яқинлашганида улар ўт очганлар, шундан кейин жанг бошланиб кетган.

Покистон расмийларига кўра, шанба, 15 декабр куни худкуш ҳужумчи белбоқларини таққан камида 10 жангари аэропортга ҳужум қилганлар, аэропортга ракеталар отилган.

Бу ҳужум оқибатида тўрт тинч фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳарбийлар беш жангари ўлдирилгани ҳақида хабар тарқатганлар.

Ўзбекистон Исломий Ҳаракати жангарилари Пешовар шаҳрига яқин ҳудудларда жойлашганлари айтилади.

Бундан олдин ҳам Пешовар шаҳридаги қатор ҳужумларни Ўзбек жангарилари уюштиргани ҳақида хабар тарқатганлар Покистон расмийлари.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.