BBC navigation

Йилнинг охирги кунида Ўзбекистон Тожикистонга газ узатишни тўхтатди

Сўнгги янгиланиш 31 декабр 2012 - 18:20 GMT

Ўзбек расмийлари декабр ойининг охирги кунларида газ узатиш тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирганлар.

Тожик расмийлари хабар қилишларича, мелодий йилнинг сўнгги кунида Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ узатишни тўхтатган.

"Ўзбекистондан газ қабул қилиш тўхтади. Биз таъминотдан узиб қўйилдик", деб айтган Тожикистоннинг давлат назоратидаги "Тожиктрансгаз" ширкати расмийси.

Бундан олдин Тожик расмийлари Ўзбекистон томонидан декабр ойининг 26-сидан газ узатиш тўхтатиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирилганларини маълум қилган эдилар.

Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасидаги газ таъминоти бўйича эришилган битимнинг 2012 йилга мўлжаллангани хабар қилинган.

Расмийлар икки ўртада янги шартнома имзоланмаганини айтадилар.

"Тожиктрансгаз" ширкати сўзчисининг айтишича, Тожикистон 2013 йилга мўлжалланган газ таъминоти бўйича музокара ўтказишни истайди.

"Тожик тарафи музокараларга тайёр. Лекин биз Ўзбек ҳамкасбларимиздан музокаралар учун таклифномани кутаяпмиз", деб айтган газ ширкати вакили.

2012 йилнинг апрел ойида ҳам Ўзбекистон Тожикистонга газ узатишни икки ҳафтага тўхтатиб қўйган эди.

Экспертларга кўра, Ўзбекистон раҳбарияти табиий газни ўз аҳолиси ва муносабатлари таранг қўшниларига беришдан кўра, Хитой ёки Россияга сотишни афзал кўрмоқда.

Ўзбек расмийлари Марказий Осиёни Хитой билан боғлаган янги газ қувури бўйича янада кўпроқ табиий газини Хитойга сотиш режасида эканини билдирганлар.

Тожикистонга газ таъминоти Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги "Роғун" ГЭСи атрофидаги кескинликка боғлиқ бўлиб келади.

2012 йилги келишувга кўра, Тожикистон Ўзбек газининг ҳар 1000 кубометри учун 300 АҚШ доллари миқдорида ҳақ тўлаган.

Йил давомида Тожикистон Ўзбекистондан 133 миллион кубометр газ сотиб олган.

Тожик расмийларига кўра, мамлакатнинг бир йиллик табиий газ эҳтиёжи 1,2 миллиард кубометрни ташкил этади.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.