BBC navigation

Қирғизистон: полиция зобитини ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган

Сўнгги янгиланиш 14 январ 2013 - 09:39 GMT

Қотиллик полковник фаолияти билан боғлиқлиги айтилган.

Қирғизистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси хабар қилишича, Ички Ишлар вазирлигининг Ўш, Жалол-Обод ва Боткен вилоятлари бўйича уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бўлими бошлиғи полковник Тўлқинбек Шоноевни ўлдиришда гумон қилинган шахс ҳибсга олинган.

Хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматига кўра, гумондор 1988 йилда туғилган.

У бундан олдин ҳам озодликдан маҳрум этилган, ноқонуний қурол-яроғ сақлашда айбдор деб топилиб жазо муддатини ўтаган.

Расмийларга кўра, гумондаги шахс Уюшган жиноий гуруҳ аъзосидир.

У қотилликни содир этганидан кейин пойтахт Бишкекка кетган.

Гумондорнинг Бишкекдан Ўшга олиб кетилиши хабар қилинган.

Жанубий Ўш, Жалол-Обод ва Боткен вилоятлари бўйича Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бўлими бошлиғи полковник Тўлқинбек Шоноев 11 январ тунида ўз уйининг олдида ўлдириб кетилганди.

Хабарларга кўра, 35 ёшли Тўлқинбек Шоноевга қарата тўққизта ўқ узилган ва беш еридан ўқ еган зобит воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Қотиллик полковникнинг фаолияти билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилган.

Қотилликдан бир кун ўтиб, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги қотил фотороботини эълон қилди.

Расмийларга кўра, қотилнинг бошқа шериклари ҳам бўлган ва улар қидирилмоқда.

Азиз Ўқувчи!

Би-би-си Ўзбек хизмати Сизнинг фикр ва мулоҳазаларингизга ҳам ўрин беради.

Саҳифамиздаги ҳар бир хабар, аудио-видео материаллар, суратлар ва барча мавзуларга доир фикрларингизни махсус формадан фойдаланиб бизга йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, uzbek@bbc.co.uk электрон почтамизга мактуб ёзинг.

Биз ва дунё бўйлаб ўқувчиларимиз билан ўз ҳикояларингиз, суратлар ҳамда аудио-видео материалларингизни баҳам кўринг.

Би-би-си мактубларни таҳрир қилиш ҳуқуқига эга.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.