BBC navigation

Ўзбек-қирғиз чегара нуқталарида ҳаракат чекланди

Сўнгги янгиланиш 18 январ 2013 - 14:12 GMT

Қирғизистон Чегара Хизмати томонидан чиқарилган баёнотда айтилишича, икки мамлакат ўртасидага қатор ўтиш нуқталарида Ўзбекистон бир томонлама равишда ҳаракатни чеклаш чораларини киритган.

Баёнотда айтилишича, ушбу чораларга 17 январ кунидан бери амал қилинмоқда.

Қирғиз расмийларига кўра, "Дўстлик", "Маданият", "Кенсой" постларининг автоуловларни ўтказиш нуқтасида ўзбек томони фақатгина бир йўналишда ҳаракат қилишга рухсат бермоқда.

Яъни Қирғизистон фуқароларига фақатгина Ўзбекистондан чиқишга изн берилмоқда, аммо киришга рухсат берилмаяпти.

Қирғизистон фуқароларига Ўзбекистон ҳудудига фақатгина транзит бўйича бошқа давлатларга кетаётган бўлсаларгина ва буни тасдиқлаш учун қўлларида ҳужжатлар бўлган тақдирда кириш рухсати берилмоқда.

18 январ кунидан бошлаб эса "Қизил Қия" чегара постида ҳам фуқаролар ва ҳам транспорт воситаларини ўтказишга чекловлар қиритилган.

Қирғизистон Чегара Хизмати баёнотида айтилишича, бу чораларнинг ҳаммаси Ўзбекистон томонидан бир томонлама ва расмий огоҳлантиришларсиз киритилган.

Айни вақтда январ ойи бошларида Ўзбекистоннинг Сўх анклавида юз берган ҳодисалар ортидан анклавга олиб борувчи йўллардаги чегара ўтиш нуқталари икки томондан ҳам ҳамон ёпиқлигича қолмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.