BBC navigation

Москва: ўзбекистонлик фаррош 5 йиллик қамоқ жазосига юз тутмоқда

Сўнгги янгиланиш 30 январ 2013 - 17:11 GMT

Баҳром Хуррамовнинг иши Россия жамоатчилиги орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган

Москва шаҳар маҳкамаси 12 яшар болага тан жароҳати етказишда айбланаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ҳибсда қолдирган.

Шунингдек, прокуратура Баҳром Хуррамовга нисбатан айбловни кучайтирган.

ИТАР-ТАСС хабар агентлигига кўра, Хуррамов эндиликда Россия жиноят кодексининг 3 йилгача қамоқ жазосини назарда тутувчи 112 банди 1-қисми билан эмас, балки 2-қисми билан айбланмоқда.

Айбдор деб топилгани тақдирда у 5 йилгача қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Москванинг Зюзино туман маҳкамаси чоршанба куни Россиядаги ўзбек диаспорасининг Хуррамовни гаров эвазига озод қилиш ҳақидаги мурожаатини рад этган.

Аввалроқ Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси Хуррамовни озод этиш учун гаров пули таклиф қилгани ҳақида хабарлар олинган, аммо элчихонанинг ўзи кейинроқ бу хабарларни рад этган эди.

Хуррамов 6 февралгача ҳибсда қолиши билдирилган.

Чоршанба куни ўтган маҳкамада у ўзининг айбсиз эканини таъкидлаган.

'Меҳнатсевар ўзбек'

Москвалик Артём Хотеев исмли 6 -синф ўқувчисининг жағини синдиришда айбланаётган Баҳром Хуррамовнинг иши Россия жамоатчилиги орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

Январ ойи бошида содир бўлган ҳодисада Хуррамов москвалик болакайга белкурак дастасини отиб, унинг жағини синдиргани айтилган.

Хотеев полицияга мактаб ҳудудида болалар билан қорбўрон ўйнаётган маҳал қор тасодифан фаррошга бориб теккани, фаррош эса уларни қувлаб, белкуракни синдиргани ва дастасини ўзи томонга отгани ҳақида кўрсатма берган.

Аммо интернетда Хотеев иштирокида бир ўсмирни дўппослаш саҳнаси акс этган видео тасвирлар пайдо бўлиши ортидан полиция Хотеевни қайтадан сўроқ қилган.

У видеодаги 16 яшар ўсмирни дўппослагани тан олган, аммо айб унинг ўзида эканини даъво қилган.

Полиция Хотеев марказий осиёлик меҳнат муҳожирларига ҳужумлар учун масъул бўлиши мумкинлигини айтган.

Россия матбуоти хабарларига кўра, Артем Хотеев ва унинг шериклари доимий равишда коммунал хизматлар ходимларини таҳқирлаб келганлар.

Ҳодиса рўй берган мактаб яқинида истиқомат қилувчи москваликлар Баҳром Хуррамовнинг ҳимоясига отланишган.

Улар Хуррамовнинг "яхши хулқли, меҳнатсевар" инсон эканини айтишган.

Ўзбекистонлик фаррошни биринчи бўлиб ҳимоя қилган Москва шаҳар полициясининг информацион портали мухбири первой в защиту мигранта выступила корреспондент ведомственного информационного портала ГУВД Москвы «Петровка-38»

Баҳром Хуррамовнинг Россияда ноқонуний яшаб юргани, унинг ишлаш рухсатномаси йўқлиги айтилган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.