BBC navigation

Қирғизистон: Собиқ президент 24 йилга ҳукм этилди

Сўнгги янгиланиш 12 феврал 2013 - 12:39 GMT

Қурманбек Бакиев ҳозир Беларус президенти Александр Лукашенко қўл остида бошпана топган

Қирғизистон маҳкамаси собиқ Президент Қурманбек Бакиев ва давлат хавфсизлик хизматини бошқарган биродари Жаниш Бакиевни қудратда пайти бир неча қотилликка қўл уришда айбдор, деб топган.

Бир неча қотиллик қаторига одам ўғирлаш, қийноққа тутиш ва ҳатто жасадни таҳқирлаш каби айбловлар ҳам бор.

Қурманбек Бакиев 24 йиллик қамоқ жазосига, унинг укаси Жаниш Бакиев эса сиртдан бир умрга ҳукм этилдилар.

Қирғизистонда уларнинг мол-мулки мусодара этилади.

Икковлон ҳам Беларусга қочиб ўтиб, ҳозир ўша ерда бошпана топганлар. Минск ҳозиргача Бишкекдаги янги ҳукуматнинг ака-укаларни эсктрадиция этиш талабларини қондиргани йўқ.

Қурманбек Бакиев уч йил аввалги қонли ғалаёнда қудратдан кетказилган эди. Айни исён ортидан эса мамлакат жанубидаги энг йирик ўзбек жамоаси ҳужумга тутилган.

Собиқ президентнинг ўғли Максим Бакиевни ҳам Қирғизистон, ҳам АҚШ аниқ айтилмаётган иқтисодий жиноятларда айблашади.

Максим Бакиев ўтган кузда АҚШ талаби билан Британияда ҳибсга олинган ва гаров остида қўйиб юборилганди.

Келаётган май ойида унинг иши Лондондаги маҳкамада кўриб чиқилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.