BBC navigation

Тожикистонликлар севги ва эътиборни кўпроқ ҳис қилишар экан

Сўнгги янгиланиш 15 феврал 2013 - 10:50 GMT

Gallup халқаро тадқиқот маркази ўтказган сўровларга биноан Марказий Осий давлатлари аҳолиси орасида тожикистонликлар романтик туйғуларга кўпроқ мойиллик билдириб, севишганлар куни энг кўп севги ва эътиборда бўлишибди.

Шу тарзда Тожикистон жаҳон рейтингида127- ўринни эгаллаб, Қозоғистон ва Қирғизистонни ортда қолдирибди.

Ўзбекистонга эса бу рўйхатда энг охирги 135 ўрин берилган.

Дунёнинг 136 мамлакати ўртасида ўтказилган сўровда Тожикистондан 1847 киши қатнашган. "Кеча кўпроқ севги-муҳаббаини ҳис қилдингизми?" деган саволга 47 фоиз тожикистонликлар ижобий жавоб қайтарган.

Қозоғистонда ўтказилган сўровларга биноан 45 фоиз киши кеча ўзини севилганини ҳис қила олибди.

Gallup халқаро тадқиқот маркази сўровига биноан Париж ва Рим бу йил севги шаҳарлари мақомидан ажралган.

Олдинги ўринларни 93 фоиз севишганлар овози билан Филиппин, Руанда 92 фоиз билан иккинчи, Пуэрто-Рико учинчи ўринни эгаллаган.

Бу борада Арманистон, Ўзбекистон ва Монголия аҳолиси Валентин кунида севги изҳорларига энг кам эътибор қаратибди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.