BBC navigation

Тожикистонда генералнинг ўлими юзасидан маҳкама бошланди

Сўнгги янгиланиш 19 феврал 2013 - 10:50 GMT
Марҳум генерал Абдулло Назаров

Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Бадахшон вилоят бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров ўтган йилнинг 21 июл куни пичоқлаб кетилган

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилояти маркази Хорўғ шаҳрида генерал-майор Абдулло Назаров ўлими юзасидан маҳкама жараёни бошланган.

Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Бадахшон вилоят бошқармаси бошлиғи Абдулло Назаров ўтган йилнинг 21 июл куни пичоқлаб ўлдирилганди.

Маҳкама ёпиқ эшиклар ортида ўтаётгани хабар қилинади. Бадахшон яшовчилари Оқил Аёмбеков ва Ҳамза Муратовларга қотиллик ва қотилликда иштирок этиш айбловлари қўйилган.

Адвокат Файзи Олига кўра, асосий гумондор - Помирдаги 4 собиқ дала қўмондондан бирининг иниси Оқил Аёмбеков ўтган ёз ҳукумат кучлари тарафидан амалга оширилган рейдлар чоғи яраланган ва ҳозир қўлтиқтаёқда юради.

Расмийлар қотилликда "Ишкашим" чегара бўлинмаси раҳбари ва Тожик мухолифатининг собиқ дала қўмондони Толибек Аёмбеков бошчилигидаги ноқонуний қуролли гуруҳни айблаб чиқишганди.

Ҳодиса ортидан эса, Тожикистон Давлат Миллий Хавфсизлик қўмитаси генералнинг ўлимига алоқадор шахсларни ушлаш учунлигини айтиб, Тоғли Бадахшон вилояти маркази Хорўғ шаҳрида йирик ҳарбий амалиётни йўлга қўйганди.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.