BBC navigation

Қирғизистон: Бакиевлар экстрадициясига оид янги мурожаат

Сўнгги янгиланиш 20 феврал 2013 - 14:30 GMT
Қанибек Имоналиев

Қанибек Имоналиевга кўра, Минскнинг Бакиевларни қайтармасликка оид мавқеи нотўғри эканини айтади

Қирғизистон парламенти Белорус пойтахти Минск шаҳрида истиқомат қилаётган собиқ президент Қурмонбек Бакиев ва унинг укаси Жанибек Бакиевни экстрадиция қилишга оид мурожаат билан чиққан.

Бу сафар қирғиз томони Минск Конвенциясига аъзо бўлган МДҲ давлатларидан масалага аралашишни сўраган.

Қирғизистон ҳукуматининг 2010 йилги қонли ғалаёнларда қудратдан кетказилганидан сўнг мамлакатни тарк этган Бакиевларни мамлакатга қайтаришни сўраб қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

Қирғиз парламентининг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раҳбари Қанибек Имоналиевга кўра, Минскнинг ушбу мавқеи нотўғридир.

"Чунки, Қирғизистон ҳукумати Бакиевлар давлат жиноятчилари эканлигини исботлаган ва улар ҳарбий маҳкама томонидан озодликдан маҳрум қилинган", дейди Қанибек Имоналиев.

Яқинда маҳкама собиқ президент Бакиев ва давлат хавфсизлик қўмитасини бошқарган укаси Жанибекни қатор қотилликларда айбдор топганди.

Бир неча қотиллик қаторига одам ўғирлаш, қийноққа тутиш ва ҳатто жасадни таҳқирлаш каби айбловлар ҳам бор.

Қурманбек Бакиев 24 йиллик қамоқ жазосига, унинг укаси Жаниш Бакиев эса сиртдан бир умрга ҳукм этилганлар.

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.