BBC navigation

Қирғизистонда ҳукумат сайтлари хакерлар ҳужумига учраган

Сўнгги янгиланиш 21 феврал 2013 - 09:47 GMT

Хакерлар ҳужумида ўзбекларга аниқ ишора берилгани бироз шубҳа уйғотади, дейишади мутахассислар.

Қирғизистон бу ҳужумларда ўзбек хакер гуруҳларини айблаган.

"Clone Security"номи остидаги хакерлар 20 февралда қатор қирғиз сайтлари, жумладан Ички ишлар вазирлиги ва терроризмга қарши марказ сайтига ҳужум уюштирганлар.

Хакерлар ўзларининг ҳаракатларини Қирғизистонда ўзбекларнинг ҳуқуқлари топталаётганлиги билан изоҳлашган.

Хакерларнинг Twitterдаги блогида юқоридаги сайтларга ҳужум қилингани ҳақида хабар қилинган.

Ҳужумга учраган барча сайтларнинг бош саҳифаларида "Биз ирқчиликка қаршимиз" "Clone Security"деган ёзув пайдо бўлган.

Шунингдек, саҳифаларда қизил кўзли от ва Ўзбекистон давлат байроғининг расми ҳам жойлаштирилган.

"Clone Security" хакерлар гуруҳи бу ҳаракат Қирғизистондаги ўзбекларнинг ҳимоясига эътибор қаратиш учун амалга оширилганини билдирган.

Қирғиз нашрлари "Клоун Секюрити" Ўзбекистонда жойлашган ҳакерлик гуруҳи эканини ёзмоқда.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги вакили хакерлар сайтга унча катта зарар етказа олмагани, веб сайт ўз фаолиятини давом эттираётганини маълум қилган.

Интернет олами мутахассисларига кўра, профессионал даражада амалга оширилган хакерликлар ҳужум қаердан ва ким томонидан амалга оширилганини аниқлашга имкон бермайди.

Шу сабабли хакерлик ҳужумида айнан Ўзбек байроғининг акс этиши бу ҳаракат ўзбеклар томонидан қилинганига шубҳа туғдиради.

Кузатувчиларнинг айтишича, расмий Тошкент Қирғизистонда ўзбекларга бўлаётган адолатсизликларга ҳеч қачон расман муносабат билдирмаган.

Қирғизистондаги ўзбеклар эса ўзларини қўшни Ўзбекистонга боғлиқликда намоён этишмаган.

Шу боисдан, дейишади мутахассислар бу қадар аниқ ишора бериш ўзбек ва қирғизни ёки расмий Бишкек ва Тошкентни бир-бирига гиж-гижлаш, ўзбекларга қарши кайфиятни қайтадан кучайтириш мақсадини кўзлаган бўлиши мумкин, деган фикр уйғотади.

Айни гуруҳ аввалроқ Ўзбекистоннинг ўзида давлат телевидениеси ҳамда бир қатор ҳукумат сайтларига ҳужумлар ортида турганини айтган.

Твиттер микроблогидаги саҳифасида гуруҳ шу кунларда Ўзбекистон солиқ қўмитаси ва Гулнора Каримова раҳбарлик қиладиган "Фонд Форум" веб саҳифаларига ҳужум уюштирганини айтган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.