BBC navigation

Ўш: нондан писка чиқди

Сўнгги янгиланиш 27 феврал 2013 - 15:04 GMT

Қирғизстоннинг Ўш шаҳрида мижозларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш инспекцияси дўконларда сотилаётган озиқ овқатнинг сифати хусусида шикоятлар тушаётганини эътироф этган.

Муддати ўтиб кетган, ёки умуман сотилишга ножоиз озиқ- овқат моллари сотилиб, инсонларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф яратмоқда, деб билдирган инспекция. Бу масалага ҳукумат тарафидан эътибор берилмаётгани халқ орасида шикоятларга асос бўлмоқда.

Би-би-сининг Ўшдаги мухбири Ойбек Абдиллаевнинг хабар қилишича, Ўш шаҳри яшовчиси Суюнбек Душуналиев уйига олиб келган нонни ушатган вақти ичидан чиққан нарсани кўриб, хайратга тушди.

Ноннинг ичида писка бор эди.

"Дастурхонга ўтириб, нонни ушатишимни биламан, катта қизим чинқириб юборди. Ахир бу писка одамнинг ичига кетиб қолса, қанчадан-қанча зарар етказиши мумкин. Бу жуда хавфли-ку, ўлимга олиб келиши мумкин ахир", дейди Суюнбек ота.

У нондан чиққан писка парчасини олиб мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назорат инспекциясига шикоят қилиб борди.

Отахоннинг айтишича, мамлакат дўконларида муддати ўтиб кетган озиқ-овқатларни сотиш ҳолатларига ҳам эътибор қаратилиши лозим.

Мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назорат инспекциясининг Ўш вилояти бўйича вакилининг Би-би-сига айтишича, ҳақиқатан ҳам озиқ-овқатларнинг сифати бўйича шикоятлар жуда кўп келиб тушмоқда ва уларнинг ҳаммасини кўриб чиқиб, чора кўриш кўпда мушкул.

"Товуқ гўшти, сут ва гўшт маҳсулотларининг муддатларини кўрсатмай ёда ёлғон маълумот билан сотиш ҳоллари кўп учрайди. Яқинда бир дўконни текширган вақтимиз, 15 феврал куни эди, у ердаги маҳсулотларнинг баъзиларига 25 феврал куни чиқарилган, деган тамға босилганди. Лекин бу каби ҳолаталарни мутассил текшириб туриш учун бизда имкон йўқ, ходимлармиз етишмайди", деди инспекция вакили.

Лекин расмийларга кўра, бу каби ҳолатлар аниқланган вақтда мамлакат қонунчилигида маъмурий жазо - 2 минг сўмгача жарима солиш кўзда тутилган.

Дўкон ва емакхоналарда озиқ-овқатларнинг сифати лозим даражада эмаслиги ҳақида бошқа ўшликлар ҳам ўзлари юз тутган ҳолатлар ҳақида гапириб беришди.

Қаҳвахоналардан бирига овқатланиш учун кирган аёлга олиб келинган пишириқ ичидан целлофан парчаси чиққан.

Қирғизистонда ўлатга учраб ҳалок бўлган молнинг гўштини сотиш ҳоллари ҳам қайд этилган.

Мижозлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати яхшиланмаса аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигига зарар етказувчи омиллардан бири бўлиши мумкиндир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.