BBC navigation

Марказий Осиёда олтин: синов ва имкониятлар

Сўнгги янгиланиш 28 феврал 2013 - 10:44 GMT

Жаҳон бўйлаб олтин захирлари ва нархлари тадқиқоти билан шуғулланувчи Goldinvestnews.com вебсаҳифасида Марказий Осиё мамлакатларида олтин ишлаб чиқариш саноати таҳлилига бағишланган мақола чоп этилган.

Унда айтилишича, 90- йиллар ўрталарида олтин ишлаб чиқариш бир қадар пасайган минтақада бу йўналиш ҳозирда қайта ривожланмоқда.

Марказий Осиёдаги Тян Шан тизмаси "олтин камари"ни Марказий Осиё Минераллар ва Захирлар маркази жаҳондаги энг йириги, дея таърифлайди.

Минтақанинг деярли ҳар бир давлати орқали ўтувчи бу "камар" 2500 км узунликка эга ва Мурунтау, Қумтор ва Тожикистондаги Конимансури Калон дохил қатор олтин захирларини ўз ичига олади.

Қирғизистон

Goldinvestnews.com нинг ёзишича, Қирғизистон ҳозирда олтин ишлаб чиқариш иқтисодий самарасининг яққол мисолидир.

Қирғизистонда Канаданинг Centerra Gold ширкати юритаётган Қумтор олтин кони мамлакатдаги энг йирик иш жойи яратувчиси ва энг катта хориж сармояси ётқизилган лойиҳадир.

Қумтор шу кеча- кундузда Марказий Осиёдаги энг йирик олтин конларидан бири.

Лекин ушбу лойиҳанинг келажаги мавҳум бўлиб қолган.

Қирғизистон ҳукумати ширкатнинг солиқлар тўловидан норози ва атроф муҳитга етказаётган зараридан хавотирда.

"Қумтор"га нисбатан миллионлаб жарима талаблари қўйилган.

Қозоғистон эса Собиқ Иттифоқ республикалари орасида олтин ишлаб чиқариш соҳасини тўлиқ приватизация қилган ягона мамлакат экан.

Ўзбекистон

Ўзбекистон Goldinvestnews.com га кўра, 2011 йили 90 тонна олтин ишлаб чиқарган. Бу жаҳонда олтин ишлаб чиқариш бўйича ўша йили 10- ўринда бўлганлигини англатади.

Ўзбекистоннинг умумий олтин захираси миқёси 1 700 тонна, дея келтирилган.

Ўзбекистондаги Мурунтау олтин кони жаҳондаги очиқ усулда олтин қазиб чиқариладиган энг йирик кондир.

Давлатга тегишли Навоий Кон ва Металлургия Комбинати томонидан юргизилувчи Мурунтауда йилига тахминана 50 тонна олтин қазиб чиқарилади.

Goldinvestnews.com нинг ёзишича 2025 йилга бориб Ўзбекистон 30 га яқин отин захирларини ишлаб чиқара бошлаш ниятида.

Таҳлилий мақолада айтилишича, Ўзбекистон олтин ишлаб чиқариш соҳаси ижобий йўлда ривожланаётгани айтилса ҳам, хорижий сармоядорлар эҳтииёт бўлишлари лозим бўлган жиҳатлари бор.

Бу борада Newmont Mining ширкати мисоли келтирилган. 2006 йилгача Ўзбекистонда иш юритиб келган ширкат солиқларни тўламаслик айбловлари билан тугатилган.

Ўзбекистон томонининг "қўлни қайириш" тактикаси Аматайтаудаги конда 50 фоиз ҳиссаларга эга Oxus Gold га нисбатан ҳам қўлланганлиги тилга олинган.

Oxus Gold ушбу ҳолат юзасидан халқаро арбитражга мурожаат қилган.

Тожикистон

Тожикистондаги олтин ишлаб чиқариш минтақадаги бошқа давлатларга нисбатан камроқ экан. Йилига 350 кг дан ортиқроқ.

Лекин айни вақтда Тожикистонда олтин ишлаб чиқариш соҳасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда ва яқин йилларда ишлаб чиқариш ўсиши кутилмоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.