BBC navigation

Тожикистон:ҳибсда ўлган маҳбус учун 6 минг доллар тавон тўланди

Сўнгги янгиланиш 7 март 2013 - 13:07 GMT

Тожикистон Адлия вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тергов изоляторида ҳаётдан кўз юмган маҳкумнинг бевасига 30 минг сомоний (6 минг Америка доллари атрофида) миқдорида тавон пули тўлаган.

Адвокат Абдураҳмон Шариповнинг маълум қилишича, жавобгар томон вакиллари даъвогар талаб қилганидан оз миқдорда пул таклиф қилишган.

Шариповга кўра, улар бу ҳолни сўралган пулни тўлиқ бериш имконига эга эмасликлари билан изоҳлашган.

"Маҳкумнинг беваси ўз оғир ижтимоий вазиятидан келиб чиқиб, бунга рози бўлди", дейди Абдураҳмон Шарипов.

"Агар сўралган пулни тўлиқ беришлари талаб қилинса, иш яна бир йилга чўзилиши мумкин эди", дея қўшимча қилади ҳуқуқшунос.

32 ёшли Исмоил Бачажонов 2009 йил гиёҳвандлик моддалар ноқонуний савдосида айбланиб ҳибсга олинган.

У 2011 йил тергов изоляторида ҳаётдан кўз юмган. Исмоилнинг бевасига кўра, у қамоқхона нозирлари тарафидан калтакланиши натижасида оғир тан жароҳатлари олган бўлган.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Алоқадор мавзулар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.