BBC navigation

Москвада меҳнат муҳожирлари ўртасида тўқнашув юз берган

Сўнгги янгиланиш 10 март 2013 - 11:11 GMT

Кейинги пайтда Россияда меҳнат муҳожирлари томонидан жиноятлар содир этиш кўпайгани айтилади.

Россия матбуоти хабар беришича, бир неча тожик муҳожирлари озарбайжонлик меҳнат муҳожирларига ҳужум қилишган.

Ўртада пичоқбозлик келиб чиққани айтилади.

Полицияга кўра, беш киши касалхонага ётқизилган, ўнга яқин киши жароҳатланган.

Гувоҳларнинг полицияга айтишича, 9 март кечаси "Мариэль" ва "Спектр" савдо мажмуаларида шовқин овозлари тинмаган.

Хабарларга қараганда тожик меҳнат муҳожирлари пичоқ билан жароҳатлаган озарбайжонликларнинг танишлари эрталабга яқин тожикларга ҳужум қилишган.

Икки кишининг аҳволи оғирлиги маълум қилинади.

Яраланганларнинг ёши 20 дан 38 ёшгача эканлиги аниқланиб, улар асосан бўйни, боши, кўкси ва елкасидан жароҳат олганлиги айтилган.

Полиция содир бўлган ҳодисанинг сабаблари аниқланаётгани ва мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилганини билдирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўра, кейинги пайтда меҳнат муҳожирлари томонидан турли жиноятлар содир этиш кўпайган.

Меҳнат муҳожирлари ўртасида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликлар туфайли улар қотилликка ҳам қўл ураётганликлари келтирилади.

Кузатувчиларга кўра, тирикчилик илинжида Россияга борган мардикорларнинг у ерда ҳам меҳнат ҳаққини ўз вақтида ололмаслиги ёки бутунлай алданиб қолаётганлиги, турли руҳий ҳолатлар уларни ҳар хил жиноят йўлига бошламоқда.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.