Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Собиқ шўро аскари Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас

Бундан 33 йил муқаддам Афғонистонда бедарак кетган собиқ шўро аскари, асли самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов Ўзбекистонга қайтиб кетишни истамаслигини айтган.

Шу йилнинг 23 февралида дараги чиққан Баҳриддин Ҳакимов ўтган ҳафта Ҳиротда биринчи марта журналистлар билан учрашган.

Маҳаллий аҳоли орасида Шайх Абдуллоҳ сифатида танилган Баҳриддин Ҳакимов билан Би-би-си Ўзбек хизматининг Ҳиротдаги мухбири Ҳумоюн Ҳадид суҳбатлашган.