Қирғизистон жанубида ёшларни жиҳодга ёлламоқдаларми?

Хабарларга кўра, қирғизистонлик 20 га яқин ўспиринни ақидапараст гуруҳлар ёллаб, Туркияга юборганлар.

Бу ҳақда Қирғиз парламенти депутати Достон Жумабеков парламент сессиясида айтган.

Жаноб Жумабековга кўра, ўсимрларнинг ҳаммаси Ўш вилоятининг Аравон туманидан бўлганлар.

Қирғиз парламенти аъзосининг айтишича, ёшлардан бири ўзларининг Туркияга олиб кетилганлари ҳақида ота-онасига қўнғироқ қилиб айтган.

Депутат Жумабековнинг ёшлар яқинларига иқтибосан айтишича, ёшларни экстремистлар Суриядаги жанговор ҳаркатларда қатнашиш учун юборишмоқчи эмиш.

Депутатга кўра, Қирғиз парламенти аъзолари аҳволни ўрганиш учун Аравонга йўл олишган.

Би-би-си Аравонга яқин Қорасув шаҳридаги марказий масжид имоми Рашод қори Камолов билан боғланиб, ақидапарастлар диний билим олмоқчи бўлган ёшларни ўз сафларига жалб этиш ҳоллари юз бердами, деган савол билан мурожаат қилди.

Рашод Қори Камолвнинг айтишича, Қирғизистон жанубида бу каби ҳолталар кузатилмаган ва парламентда янграган иддаолар ортида сиёсий ўйинлар турибди.

Унга кўра, Интернет ривожланган ҳозирги вақтда ақидапараст гуруҳларнинг ўз ғояларини тарғиб қилиш ва ёшларни ўз томонларига жалб қилиш имконлари кенгайган бўлиши мумкин, лекин Қирғизистон жанубида бу каби гуруҳларнинг вакиллари пайдо бўлганлиги ёда ёшларни ёллаш билан шуғулланганликлари ҳолатларига ҳозирча шахсан у гувоҳ бўлмаган.