Туркманистонда икки фуқаролиги бор шахсларга биометрик паспорт берилади

Image caption Ўтмишда икки фуқароликка эга шахсларга янги паспорт беришмаган.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотига кўра, эртага, яъни душанба кунидан бошлаб Туркман расмийлари икки фуқароликка эга бўлган шахсларга биометрик паспорт беришни бошлайдилар.

Ўтмишда мулозимлар ҳам Россия ҳам Туркманистон фуқаролигига эга бўлган шахсларга янги паспорт беришмаган.

Улар 2007 йили қабул қилинган Туркманистоннинг янги конституциясига асосланиб, икки фуқаролик кўзда тутилмаган деб тушунтиришган.

Лекин нима сабабдан Туркманистон хукумати ўз қарорини ўзгартирди? Сухбатдошимиз туркманистонлик журналист ва хуқуқбон Фарид Тухбатулин.

Фарид Тухбатулин: Бу Туркманистонда қолиб кетган ўн минглаб одамлар учун катта муаммога айланаётганди. Улар ўзлари, ёки яқинлари Россияга турли сабаблар туфайли -- фарзандлари ўқийдими ёки иш илинжидами -- бемалол чиқиб юришлари учун Россия паспортидан фойдаланишган. Агар уларга паспорт берилмаганида эди, уларнинг ҳуқуқлари поймол этилган бўларди. Биз, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида, бу муаммонинг хал этилишига аралашишга тўғри келди. Биз Оврупо Иттифоқининг турли ташкилотларига мурожат қилганмиз, ҳаттоки Россия хукуматига хам ёзганмиз.

Би-би-си: Россия хукуматининг муносабати қандай бўлди?

Фарид Тухбатулин: Россия ташқи ишлар вазирлиги ҳам туркман расмийларининг мазкур қарорига баенот чиқариш била муносабат билдирди. Бироқ вазирлик баёнотда баъзи ён беришларга боришга мажбур бўлган. 2003 йили Туркман томони икки фуқаролик борасидаги шартномадан бир томонлама чиқишга қарор қилганди. Аммо Россия бу шартномага риоя қилиб келди ва Туркманистонда истиқомат қилган фуқароларга Россия паспортларини беришда давом этди. Шунинг учун, 2003 йилдан кейин Россия фуқаролигига эришган шахслар ўртасарсон бўлиб келишаётганди. Умид қиламанки, Россия бу шахсларни хам ўз фуқаролари деб тан олади. Лекин Туркманистон хукумати уларни қай йўсинда кўришлари бу катта муаммо.

Би-би-си: Демак бу одамлар ноқонуний холатга тушишлари мумкин, шундайми?

Фарид Тухбатулин: Ха шундай бўлиши мумкин, агар Россия думаси икки фуқаролик борасидаги шартноманинг узилишини ратификация килса, Туркманистонда уларга туркман пасспортларни бериш учун хукукий асос қолмайди. Бу гурухдаги одамлар Туркманистонни ё тарк этишга ёда Туркманистонда чет эллик мавқеида яшашга мажбур бўлишади.

Би-би-си: Туркманистон худудида Россия фуқаролигига эга қанча туркман фуқаролари яшаяпти?

Фарид Тухбатулин: Бизнинг маълумотларимизга кўра, Туркманистон бўйлаб 43 минг яшайди. Уларнинг аксарияти Россияга кетиб бўлган, қолганлари эса Туркманистонда истиқомат қиладилар.

Би-би-си: Туркман фуқароларига Россия паспорти нима учун керак?

Фарид Тухбатулин: Ўз вақтида бу жуда катта ёрдам берган. 1992 йили Тркманбоши виза режимидан чиқиб, одамлар бошқа МДХ давлатларига бориш учун виза олишлари керак эди. Улар нафақат қўшни Ўзбекистонга, Россия ва Украинага ҳам виза олиб сафар қилишга мажбур эдилар. Россия паспорти қўлида бўлганлар эса собиқ Совет худудида бемалол харакат килиш имконига эга эдилар. Яъни Россия паспорти улар учун таъбири жоиз дераза туйнугидек хизмат қилган. Туркманистонда иқтисодий ахвол ёмонлашгани сайин, ишсизлик ўсиб, ва миллий муаммолар кескинлашиб кетиши ортидан, Россия фуқаролигига эга шахслар шахсларнинг кўпи мамлакатни бутунлай тарк этишди. Натижада баъзи оилалар бўлиниб кетди. Кекса одамлар Туркманистонда яшаб, фарзандлари Россияда ишламоқда, яъни шу пайтгача улар бири-бирини визасиз кўришга мувафақ бўлганлар. Агар Туркманистон бу одамларга ўз паспортларини бермаганида, улар фақат виза олиб келиб кетишлари мумкин бўларди. Туркманистонга виза олиш эса жуда қийин иш.

Бу мавзуда батафсилроқ