Марказий Осиёдаги юқори ва қуйи сиёсат

Британия тарихчиси Лорд Актон бир пайтлар "қудрат фасод ва мутлақ қудрат тамомий фасоддир", дея даъво қилганди. Тарихда ҳам, замонавий дунёда ҳам сиёсат ва сиёсатчилар борасидаги энг ашаддий қўрқувларимизни тасдиқловчи мисолларни топиш осон. Токи, сиёсат жуда кўп пул тикилган тубан ўйин экан, унда энг учар сиёсатчи тубан ўйин қилади, дейишимиз мантиқан тўғри бўлади.

Марказий Осиёда 15 йилдан ортиқроқ ўтказган тадқиқотларим ортидан, шуни афсус билан тасдиқлашим мумкинки, одамлар кўпда сиёсатчилар ҳақида шундай ўйлайдилар. Ўз ўрнида сиёсатчилар ҳам омманинг айни салбий қарашини ўзгартириш йўлида ҳаракат ҳам қилиб кўришмайди.

Минтақада ўтказган бир неча йиллик ҳаётим ва беҳисоб мулоқотлар, суҳбатлар ҳамда сўровлар асосидаги тадқиқотларим шундан далолат қиладики, Марказий Осиёдаги кўп одамлар озми-кўпми сиёсатни театр сифатида кўришга одатланишган. Яъни, у иштирок этиш мумкин бўлган форум эмас, балки анқайганча томоша қилиш мумкин бўлган спектакл.

Аммо, сиёсат ва ё сиёсатчи деганлари фақат шуми?

Воқеъликка кенгроқ назар ташласангиз, бундай эмас.

Ўйлаб кўринг, кимдир сиёсий партияга қўшилади, сайловда иштирок этади ва ё бошқа бир ҳукумат лавозимида ишлайди...Бу инсонларнинг яхшироқ жамият тузишга самимий бел боғлаганидай жаранглайди.

Бу тарихни улуғлайдиган ватанпарварлик, маданият ва маълум бир жамоанинг қиёфаси эмас. Муайян шахс байроқ, мадҳия ва ё мактаб дарсликларида битилган тарих ҳақида нима деб ўйлашидан қатъий назар, сиёсатни амалга тадбиқ этиш учун қўлидан келганини қилишга тайёр. Шунинг учун ҳам, у - жамият хизматчиси.

Бу элитага ё-да, бюрократия ва ё тузумга хизмат қилиш билан бир хил эмас. Инсон ўз ҳамкасблари ва ё ҳокимият тизимлари ҳақида қандай фикрда бўлмасин, уни кўзга яхши кўриниш истаги бошқармайди.

Албатта, дунёда жамият учун хизмат қилувчилар ҳақ оладилар. Улар барқарор иш билан таъминланган. Бундан ташқари, улар пулдан бўлак имтиёзлардан ҳам баҳраманд бўладилар.

Аммо, уларни биринчи ўринда рағбарлантиргани имтиёзлар ҳам эмас.

Хизматчилар ўзлари учун эмас, халқ учун самарали сиёсат ишлаб чиқиш масъулиятига жуда жиддий қарайдилар.

Кўп йиллардан бери қуйидаги шиор қулоғимизга тез-тез чалинади. Сиёсатчилар тубан. Жаноб Фалончи ва Қулончи у қадар ифлос эмас эди. Шунинг учун, у ёмон сиёсатчи бўлган.

Афтидан, мана шу ўзгартириш мумкин эмас деб кўрилган мантиқ билан кўплаб марказий осиёликлар сиёсатдан бирваракай қўлларини ювиб қўлтиққа уришган ёки унга узоқдан томоша қилиб, завқ олиш мумкин бўлган театр, кўнгилхушлик сифатида қарашга қарор қилишган.

Унинг қандайдир хатарлари борасида бош қотириш ва ўйлаш кимга керак? Аксар одамлар эса, ҳали оддий бир ҳақиқат ҳақида ўйлаб ҳам кўришмаган: сиёсат фақат президент маъмурияти, парламент ва ё ҳокимлик органларида эмас, балки ҳамма жойда дунёга келиши мумкин.

Минтақа бўйлаб одамлар кичик кўламли жамоа лойиҳаларига иштирок этишаркан, дейлик, уй қуриш, маҳаллий истироҳат боғини тозалашга қаратилган ҳашарларга қатнашиб ва ё суғориш лойиҳаларига бироз ўзгартириш киритиб ҳам, сиёсатга бош қўшадилар.

Улар фақат уй қураётганлари, истироҳат боғини тозалаётганлари ва суғоришни яхшилаётганлари йўқ, уларнинг иштироки ўзаро ишонч, яқинлик ва жамоанинг кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Одамлар ўз дунёларидаги вазият, ўз турмуш тарзлари, маданиятларидаги ўзгаришлар ёхуд дин ҳақидаги тушунчаларини ошхонада ёки чойхонада ва ё гап-гаштаклар, борингки, диний муассасаларда мубоҳаса этишаркан, бу ҳолатнинг ўзи сиёсатдан ҳоли эмас.

Қачонки, одамлар оқсоқоллардан маслаҳат сўраб боришаркан ёки улардан жанжалларига ечим топиб беришни сўрашаркан, бу билан ҳам улар ҳокимиятни тан олмоқдалар ва сиёсий адолат маҳаллий даражада самара бериши мумкин.

Қачонки, бошига кулфат тушган одамнинг ҳимоясига киришиларкан, бунга ҳокимият ва халқ ўртасидаги муносабатлар ожизни ҳимоя қилмаслик асосида қурилгани сабаб бўлади.

Кундалик ҳаётдаги сиёсат минтақа пойтахтларида сиёсатчилар тарафидан яратиладиганидан кўра кўпроқ кўзга ташланади.

Мольернинг машҳур пьесасидаги Журден бутун умри давомида прозада сўзлашганини билиб қолиб, ҳайратга тушгани каби, марказий осиёликлар ҳам ўзлари ўйламай туриб, сиёсатга аралишиб юрганларидан бохабар бўлгач, ҳайрон қолсалар ажаб эмас. Шу нуқтаи назардан, сиёсат инсонлар ўйлаганчалик тубан ўйин бўлмай қолади.