Москвада мингдан ортиқ Марказий Осиёлик меҳнат муҳожири ушланган

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti

Москва шаҳар полициясининг маълум қилишича, муҳожирлар учун ноқонуний йўлда ташкиллаштирилган ётоқхонада яшаётган 1 минг 400 муҳожир ҳибсга олинган.

Айтилишича, Туркиянинг "Енка" ширкати аксари Маркаазий Осиёдан бўлган меҳнат мухожирларини ўта тиқилинч ҳолатда 13 бинога жойлаштирган.

"Улар кичик-кичик хоналарда, икки қаватли каравотларда, ифлос шароитларда яшашган", деди полиция вакили.

Полиция Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган 1314 кишига нисбатан мамлакатга ноқонуний равишда кириб келиш ва яшаш қоидаларини бузишда маъмурий иш қўзғатаётганлигини билдирган.

Уларни ёллаган ширкатга нисбатан эса "ноқонуний меҳнат муҳожирликни ташкиллаштириш" айби бўйича жиноий иш қўзғатилиши назарда тутилмоқда.

Ушбу хабар ҳақида мана бу манзилдан ҳам танишишингиз мумкин.

http://lifenews.ru/news/115647

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди