Қозоғистонда АН-2 қишлоқ хўжалик учоғи ҳалокатга учраган

Image caption Фалокат натижасида Ўзбекистон фуқароси Сергей Капилаж ҳалок бўлган.

Ҳодиса мамлакат жанубидаги Қизил Ўрда вилояти Шаған аҳоли маскани яқинида 28 июн куни юз берган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, учоқ "Азия Континентал Аэрланс" ширкатига қарашли бўлиб, гуруч экилган майдонларга дори сепаётган бўлган.

Фалокат натижасида Ўзбекистон фуқароси бўлган Сергей Капилаж ҳаётдан кўз юмган. Иккинчи учувчи қозоғистонлик Валерий Силавол оғир аҳволда касалхонага олиб кетилгани хабар қилинади.

Учоқ қулагандан кейин юзага келган ёнғин уч соат ўтиб ўчирилгани айтилмоқда.

Фалокат сабабларини ўрганиш бошланган.

Республика Транспорт прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноий иш очган.

Бундан олдинроқ Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида Американинг ёнилғи ташувчи учоғи ҳалокатга учраган, учоқ бортидаги уч киши ҳалок бўлганди.

Ўшанда авиаҳалокат табиат ҳодисаси таъсирида келиб чиққан бўлиши мумкинлиги тахмин қилинганди.

Бу мавзуда батафсилроқ