Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Сиёсий Ислом Тожикистон ва ё Марказий Осиё учун қанчалар хавф?

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат фуқароларини сиёсий ҳушёрликка чақирган ва Исломни сиёсийлаштириш оқибатларидан огоҳлантирган.

Жаноб Раҳмон ҳар йили Рамазон ойи олдидан тожикистонлик уламолар билан учрашади, навбатдаги учрашувида ана шундай огоҳлантиришлар билан чиққан.

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашув ҳақида Тожикистон давлат телевидениеси махсус кўрсатув намойиш этган.

"Айрим гуруҳлар ва шахслар демократик ҳуқуқлар ва озодликни суъистеъмон қилишмоқда. Улар ўз сиёсий мақсадларига динни дастак қилиб эришиш ҳаракатидалар. Жамият орасида бўлиниш ва норозиликни урчитмоқдалар, биз диний тозалик ва мусулмонларнинг ҳақларини ҳимоя қиламиз деган баҳоналар билан ёшларимиз онгини заҳарламоқдалар...Давлатнинг тинчлиги ва хавфсизлигига раҳна солишмоқда. Улар ҳатто жамиятимиз тараққиёт йўлини ўзгаритишмоқчи..." дейди Тожикистон Президенти.

"Биз диний масалалар ва эътиқод эркинлигига бефарқ қараб туролмаймиз. Биз динимизнинг поклигини сақлаб қолишимиз ва Исломни сиёсатлаштириш уринишларида сиёсий ҳушёр бўлишимиз керак. Чунки, баъзи исломий давлатларда тарихий ва диний зиддиятлар кучайиб кетди ва улар бутун Ислом дунёсига хавф солмоқда..." дея қўшимча қилган Раҳмон жаноблари.

Президент Раҳмоннинг сиёсий Исломдан хавотирлари қанчалар ўринли?

Сиёсий Ислом Тожикистон ва ё Марказий Осиё учун хатарли деб даъво қилинар экан, бу даъволарда қанчалар жон бор?

Суҳбатдошимиз сиёсатшунос Камолиддин Раббимов: