Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тинч авторитар тузум маъқулми ё нотинч эркинлик?

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Сурия ва Миср бошқа давлатларга "ёмон мисол" бўлаётганини айтган.

Остонада Россия Президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида гапирган жаноб Назарбоев бошқа мамлакатлар Миср ва Сурияда юз бераётган воқеалардан ўзлари учун сабоқ олишларини муҳимлигини айтди.

Унга кўра, бошқа жамиятлар Миср ва Суриядан ўрнак олмаслиги керак.

Жаноб Назарбоев Қозоғистонни мамлакат мустақиллиги эълон қилинганидан бери бошқариб келади. Кўп сиёсий таҳлилчиларга кўра, охирги йилларда Қозоғистонда сиёсий мухолифатга тоқатсизлик ортган.

2011 йил декабрида Жанаозенда юз берган ғалаёнлар ва намойишчиларни отиб ўлдирилиши ортидан ноҳукумат ташкилотлар, мухолифат ва мустақил матбуот қаттиқ босим остига олинган.

Аммо, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг 20 йилдан оша мамлакатни бошқариб келаётган ҳукмдорлари "араб баҳори", хусусан Сурия ва Мисрдаги нотинчликларни тилга олиш билан ўз мамлакатларидаги осойишталикка ишора қилиб келадилар.

Ҳўш, тинч авторитар тузум маъқулми ё нотинч эркинлик?

Парижда жойлашган сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга кўра, авторитар тузумлардаги тинчлик "қил устида" туради ва у ердаги жамиятларнинг ҳатти-ҳаракатларини башорат қилиб бўлмайди.