Россия Қирғизистон ва Тожикистонга кўп миллионлик қурол-яроғ беради

Image caption "Қирғизистон ва Тожикистонга Россия қуроллари етказилиши ортида сиёсий сабаблар бор".

Россия армияси бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов айтишича, Россия Қирғизистонга 1 миллиард 100 миллион долларлик, Тожикистонга 200 миллион долларлик қурол-яроғ беради.

Ушбу хабар Марказий Осиёда сув устидан уруш келиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириш янграётган ва Америка Ўзбекистонга Афғонистондан олиб чиқаётган қурол-яроғини ташлаб кетиши хабар қилиниши ортидан эълон қилинмоқда.

Россиянинг ушбу қарори қўшнилари Тожикистон ва Қирғизистон билан муносабатлари таранг бўлиб турган Ўзбекистонни хавотирга солмайдими?

Би-би-си ушбу саволни Москвада нашр қилинадиган "Ватан Арсенали" нашрининг бош муҳаррири, ҳарбий эксперт Виктор Мураховскийга берди.

Виктор Мураховский: Менинг фикримча, бу қарор биринчи навбатда 2014 йили Афғонистондан америка ва бошқа хорижий кучларнинг чиқарилиши ва МАрказий осиё стратегик минтақасида Афғонистонда мавжуд бўлган турли ноқонуний қуролланган гуруҳлар таҳдиди кучайиши эҳтимоли туфайли олинган қарордир. Маълумки, Коллектив Ҳавфсизлик Шартномаси битими доирасида тезкор амал қилиш гуруҳлари ташкил этилгандир. Бу тезкор кучлар таркибига Тожикистон ва Қирғизистон қуролли кучлар бўлинмалраи ҳам киради. Мен айтаётган эҳтимолий ҳарбий хавфларни баратараф этиш учун эса, бу тезкор кучлар таркиби ва қуролларини кучайтириш зарур.

Би-би-си: Баъзи таҳлилчилар Россия АҚШ ҳарбий базасининг Қирғизистон чиқарилиши хоҳлаган эди. Мана энди Қирғизистон бу хоҳиш-истакни бажаргани учун Россия қурол билан ўз миннатдорчилигини билдирмоқда, дейишади. Сиз бу фикрга қўшиласизми?

Виктор Мураховский: Менимча, бу икки ҳодиса, яъни Қирғизистондаги АҚШ ҳарбий базасининг ёпилиши ва Россия қуролларининг Қирғизистонга етказилиши ортида албатта сиёсий шарт-сабаблар бор. Лекин яна бир жиҳати борки, охирги 15 йил мобайнида Қирғизистон қуролли кучлари қурол-яроғ жиҳатидан яхши таъминланмаган ва жиҳозланмаган ва натижада заифлашган. Бу ҳолат ҳам аслаҳа таъминоти нуқтаи назаридан ва ҳам аскарларнинг тайёргарлиги нуқтаи назаридан ҳам мавжуд. Яъни айтмоқчиманки, Қирғизистон қуролли кучларини қурол-яроғ билан бойитиш учун объектив сабаблар ҳам бор.

Би-би-си: Қамбарота ва Роғун ГЭСлари туфайли Ўзбекистон билан Тожикистон ва Қирғизистон ораисдаги муносабатлар шундоқ ҳам таранглашган. Ўзбекистон Президенти сув борасидаги тортишув урушга ҳам сабаб бўлиши мумкинлиги ҳаиқда огоҳлантирганди. Ана шу манзарада Россия бу икки мамлакатга қурол-яроғ етказиб бераётгани Ўзбекистоннинг хавотирига сабаб бўлади, деб ўйлайсизми?

Виктор Мураховский: Биласизми Ўзбекистон ўз танлади бу йўлни, менимча. Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси доирасидаги тезкор кучлар таркибида иштирок этишни хоҳламадику. Бу ташкилот штаби таркибида ҳам ҳамкорлик қилишни истамади. Албатта ЎЗбекистон ўз қуролли кучларини кучайтириш ва аслаҳалаштиришга бошқаларга қарагнда кўпроқ имкониятларга эга. Мамлакатнинг бюджети ҳам кўпроқ, аҳоли сони ҳам катта. Шунинг учун менинг фикримча Россия томонидан Қирғизистон ва Тожикистон қуролли кучларини кучайтиришга ҳаркат бу бир маънода минтақадаги балансни таъминлашга ҳисса қўшади. Лекин бу ҳаракатларнинг асосий мақсади Ўзбекистонга қараши қаратилган, деб ўйламайман. Бу берилаётган қурол-аслаҳаларнинг таркибига қараласа, ўйлайманки, асосий мақсад бу ноқонунуий қуролли гуруҳлар таъсирини бартараф этишга қаратилгандир.

Бу мавзуда батафсилроқ