Сузоқ масжиди шифти қулаши оқибатида 50 дан ортиқ одам жароҳатланди

Image caption Сузоқ милициясига кўра, масжиднинг эски, чириган шифти оғирликни кўтара олмаган бўлиши мумкин.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги Сузоқ тумани Ирис қишлоғидаги масжид шифти қулаб тушиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Сузоқ туман ҳокимлигидан маълум қилишларича, 56 инсонга тиббий ёрдам кўрсатилган, саккиз инсон шифохонага ётқизилган.

Сузоқ туман Ички ишлар бўлимидан билдиришларича, "Имом Азим" масжидига 700 дан ортиқ мусулмон вафот этган маҳаллий имом Бахтиёр ҳожи Ёсиохунов дуои-фотиҳасига йиғилганлар.

Икки қаватли масжид биносининг иккинчи қаватида 150 тача инсон чиққан бўлган.

Маҳаллий вақт билан соат 14:25 ларда масжид биринчи қаватининг шифти қулаб тушган.

Сузоқ милициясига кўра, эски, чириган шифт оғирликни кўтара олмаган бўлиши мумкин.

Шифокорлар айрим инсонларнинг мияси чайқалгани, айримларнинг қўл, оёғи сингани ҳақида маълум қилганлар.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошлашлари ҳақида хабар берганлар.

Бу мавзуда батафсилроқ