Туркманистон раҳбари пойтахтида метрога эҳтиёж борлигини айтди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption "Олтин аср" намойиш этган тасвирда Бердимуҳамедов қатор расмийлар ҳамроҳлигида оқава сувлар тизими бориб кўргани акс этган

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахт Ашхободда метро станцияси қуриш зарурати ҳақида гапирган.

Туркманистон давлат телеканали "Олтин аср" тарқатган хабарига кўра, жаноб Бердимуҳамедов бу ҳақда Ашхободда Украинанинг "Интербудмонтаж" ширкати тарафидан янги барпо этилаётган оқава сувлар тизимини бориб кўрган пайти гапирган.

"Пойтахт шаҳарнинг шиддат билан кенгаяётгани ва аҳолиси сони ошаётгани боис, ҳурматли Президент бу ерда метро қуриш заруратига эътибор қаратди", дейилади давлат телевизиони хабарида.

Хабарда, шунингдек, "Интербудмонтаж" қурилиш ассоциацияси раҳбари Владимир Петрукдан ҳам иқтибос келтиради.

"Ушбу вазифа бизнинг ширкат учун катта шараф ва масъулиятдир", дея таклифдан ўз мамнуниятини билдирган Петрук жаноблари.

Бу мавзуда батафсилроқ