Қозоғистонда миллий валютанинг девалвацияси эълон қилинди

Қозоғистон Миллий Банки сешанба, сешанбадан бошлаб тенгени алмаштириш курсида сақлаб туришни бекор қилиши айтилди.

"Миллий валютанинг айирабошлаш янги нархи бир АҚШ долларига нисбатан 185 тенгега яқин бўлиши мумкин", дейилади Миллий банкнинг мурожаатида.

11 февралда 1 АҚШ долларининг расмий курси 155,5 тенге бўлган.

Қозоғистонлик товар ишлаб чиқарувчилар девалвация натижасида ички ва ташқи бозорда кўпроқ рақобатбардош бўла оладилар, деб айтган Молия вазири ўринбосари Бахит Султонов.

Девальвация нархнинг ошишига таъсир қилади. Лекин шуни англаш лозимки, ишлаб чиқарувчилар учун импортнинг қимматлашиши ҳисобига ички бозорда ўзининг маҳсулотини кўпроқ рақобатбардош қилиши мумкин", деган у матбуот анжуманида.

Қозоғистон Миллий Банки 11 февралдан бошлаб тенгенинг аввалги нархида ушлаб туришни бекор қилинганини билдирди. Миллий Банкка кўра, долларнинг миллий валютага нисбати 185 тенге атрофида бўлиб, шу билан бирга расмий курс 155,5 доллар қилиб тайинланган. Қозоғистон ҳукумати девалвация туфайли нархлар 6-8 фоиздан кўтарилмаслигини ваъда қилмоқда.

Охирги йилларда Қозоғистон миллий валютанинг долларга нисбатан қийматини 145-155 доллар атрофида сақлаб туришга ҳаракат қилиб келди.

Йил бошида бир қанча мамлакатларда миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан қиймати пасайгани кузатилди.

Россияда рубл долларга нисбатан 7 фоизга арзонлашган.

Ўзбекистонда бир доллар расмий курс билан 2220 сўм қилиб белгиланган.