Ўшда 'ЎИҲ аъзоси деб гумонланган шахс қўлга олинди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи none
Image caption Қўлга олинган шахс Покистоннинг Вазиристон минтақасида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сафида жанговор тайёргарликдан ўтгани даъво қилинади

Қирғизистон жануби Ўш шаҳри аэропортида Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аъзоси дейилаётган шахс қўлга олинган.

Полицияга кўра, гумондор Қирғизистон фуқароларини Суриядаги жанглар учун ёллашга уринган.

Ўш Ички ишлар бошқармасининг ахборот хизмати берган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Покистоннинг Вазиристон минтақасида Ўзбекистон Исломий Ҳаракати сафида жанговор тайёргарликдан ўтган.

Айни шу манъбанинг айтишича, у кейин Туркия, ундан сўнг Қирғизистонга келган.

Полиция ҳозирча 32 ёшда экани айтилаётган шахснинг исми шарфи ва асли қайси мамлакат фуқароси бўлганини очиқламаган.

Сўнгги ойлар Қирғизистон жанубида Суриядаги жангларда иштирок этган ва бу ерда одамларни жиҳодга даъват қилганлик гумони билан бир неча киши қўлга олинган.

Аммо, уларнинг ҳақиқатда ҳам Сурияда бўлганми ёки йўқлиги ҳамда уларга қўйилаётган айблов борасидаги хабарларда фақат ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига таянилади.

Бу мавзуда батафсилроқ