Марказий Осиё раҳбарларини Украинадаги ҳодисалар ўйлантирмоқдами?

  • 3 Март 2014

Марказий Осиё давлатлари орасида ҳозирча фақатгина Қозоғистон у ҳам бўлса ўта мўътадил равишда Украинадаги хавотирли ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган.

Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги Россия ва Украинани муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.

Лекин қолган давлатлар раҳбарларию Ташқи ишлар вазирликлари жим? Нима учун? Уларнинг сукути нимани англатади?

Таҳлилчи Анвар Назировга кўра, Марказий Осиё давлат раҳбарлари Россия қопқонига тушиб қолганлар.

Улар мамлакат келажагини Россия аралашувисиз тасаввур қила олишмайди.

Шу боисдан ўз республикаларида "Майдон"даги каби ҳодисалар бўлишидан қўрқиб, иложи борича одамларни дунё хабарларидан иҳоталашга ҳаракат қилмоқда.