Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қрим татарлари раҳбари: 'Қрим рус аскарлари қўлига ўтди'

Қримнинг татарлар зич яшайдиган ҳудудларида Россия ҳарбийларининг кўрилгани ҳақида хабарлар олинган.

Қрим татарлари Киевдаги ҳокимият ўзгаришини дастаклашган ва Қримнинг Украина таркибида қолиши тарафдори.

Улар Қрим мухтор жумҳуриятининг мақоми юзасидан референдум ўтказиш ғоясини рад этганлар.

Аввалроқ Россия қўшинларининг бостириб киришидан хавотирда бўлган айрим қрим татарлари уйларини ташлаб чиқаётганлари ҳақида хабарлар олинган.

Би-би-си Қрим татарларининг Миллий Мажлиси раиси Рефат Чубаров билан суҳбатлашган.