Бишкекда Украина бирдамлигини қўллаб-қувватлаган акция ўтказилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Қирғизистон Жўғўрқу Кенгаши биноси олдида ўтказилган тинч митинг иштирокчилари Россия Украинанинг якдиллиги ва бирдамлигига хавф солаётганлигини айтганлар, эртага бу ҳолат Қирғизистоннинг бошига ҳам тушишидан огоҳлантирганлар.

5 март куни бўлиб ўтган митингга 30 дан ортиқ бишкеклик фаоллар қатнашиб, Россия ҳукуматининг Украинага нисбатан сиёсатини қоралаганлар.

Фаоллар Қирғизистон ҳукумати, Жўғўрқу Кенгашига Россиянинг бу ҳаракатларига қарши муносабат билдиришларини талаб қилиб мурожаатнома йўлладилар.

Мурожаатномада Россиянинг Украина ҳудудига аскар киргизиш ҳаракати, халқаро ва икки тарафлама келишувларга зид равишда, давлатнинг ички сиёсатига аралашиш сифатида баҳоланган.

"Биз Жўғўрқу Кенгашни Россиянинг Қирғизистон ҳудудидаги уч ҳарбий базалари фаолиятини назорат қилишга чақирамиз” - дейилади мурожаатномада.

Шунингдек, фаоллар Жўғўрқу Кенгашни Россия телеканалларининг Қирғизистон миллий тўлқинларидан қўлланишларини таъқиқлашга ҳам чақирганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

Уларнинг фикрича, Россия телеканаллари Украинадаги воқеалар ҳақида бир ёқлама ва ёлғон маълумот тарқатмоқда.

“Сўнгги йилларда Қирғизистон Россия телеканаллари орқали давлатнинг ички сиёсатига аралашиш маъносида турли хил ахборот хуружларига учраганини назарда тутган ҳолда, келажакда бу ҳолат қайталанишига кафолат йўқ эканлигидан огоҳлантирмоқчимиз” - дейилади мурожаатномада.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февралида Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Украинадаги воқеаларга Қирғизистонда 2010 йилнинг апрелида юз берган қонли воқеаларга солиштиришлик билан ўз фикрини билдирган.

“Бу каби синовларни Қирғизистон Бакиевнинг оилавий бошқарув тузумини қулаши даврида бошдан кечирган. Бугунги кунда Украина ҳам қийин, оғир кунларни ўтказаяпти. Албатта, бундай пайтда, халқ фаровонлиги учун, ҳақиқий демократия сари қийинчиликларни енгиб чиқиш осон бўлмайди. Давлатнинг ёрқин келажаги учун жавобгарлик, ҳозирги кураш олиб бораётган сиёсатчиларнинг зиммасидадир ва бунинг учун халқаро ҳамжамият, ташкилотларининг ёрдамлари ҳам муҳимдир” - деган Президент Алмазбек Атамбаев.

Бу мавзуда батафсилроқ