Қирғизистонда Олий Кенгашнинг бошқариш бирлашмаси тарқатилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи b

"Ота-Макон" фракциясининг парламентдаги кўпчилик аъзоси коалиция таркибидан чиққанлигини эълон қилди.

Мазкур фракция ўз баёнотида «Жонтўра Сотиболдиев бош вазир сифатида ўзининг ахлоқий-сиёсий заҳираларини тугатди ва бундан буён бу юқори лавозимни эгаллай олмайди», деб билдирган.

«Ота-Макон» фракцияси аъзоси Осиё Сасиқбоева «коалициядан чиқиш учун асос бўлган сабаб, бу – бош вазир коррупцияга аралашган деган айбловларга боғлиқ», деб айтди Би-би-сига.

«Халқ томонидан норози бўлганлар жуда кўп. Алоҳида шундай шикоятлар энг аввало коррупцияга алоқадор. Биз шундай пайтларда аҳолига жавоб беришдан ҳам қийналиб қоляпмиз. Ҳақиқатан бугун ҳокимиятнинг ижро этиш доирасида баъзи бир вазирлар яхши ишлай олмаяпти. Ўш ва Жалол-Обод шаҳарларини қайта тиклаш давлат дирекциясининг фаолиятини текширганда, бош вазир ўзи коррупция ҳатти-ҳаракатларига аралашиб кетганлиги томонидан гумонлар пайдо бўлган. Депутатлар комиссиясининг хулосалари хам яхши бўлган эмас. Ҳукумат тепасида шундай инсон турганда, биз қандай янги сиёсий маданият тузамиз, деб айта оламиз, шу ҳодисани аҳолига қандай тушунтириб бера оламиз? Мана, худди шу каби саволлар ортидан биз фракциямизда ушбу қарорга келдик»,- дейди Осиё Сасиқбоева.

Қирғизистон парламентидаги бошқариш кўпчилиги бирлашмасини тарқатиб юборилиши ҳуқуқий томондан тўғридир, лекин ахлоқий томондан бу нотуғри амал, деб айтади "Ор-Номус» фракцияси депутати Канибек Имоналиев.

Парламент аъзосига кўра, ҳали депутатлар ҳукуматнинг ўтган вақт давомида фаолияти натижалари ҳақида ҳисоботини эшитмасдан, «Ор-Номус» фракцияси Қирғизистон Олий Кенгашидаги бошқариш коалициясини шошилинч ҳолда тарк этиши ва бунинг орқасидан мазкур бирлашма тарқалиб кетиши, бу – масъулиятсиз қарордир.

«Энг аввало ҳукуматнинг ўтган вақтдаги фаолиятини парламент бошқариш бирлашмаси ҳали бор пайти мазкур коалиция қараб чиқиб, шундан сўнг Олий Кенгашнинг умумий йиғинида муҳокама қилиш ва унинг натижаларига мувофиқ хулоса чикарилса тўғри бўларди. Биз ҳукумат нималар қилганлигини билишимиз лозим. Бу халққа ҳам, парламентга хам керак", - деди Канибек Имоналиев.

Бу мавзуда батафсилроқ