Тутқун Уйғур олими Илҳом Тўхта халқаро мукофотга сазовор топилган

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP

Хитой расмийлари томонидан қамоққа ташланган Уйғур фаоли ва иқтисодчи олим Илҳом Тўхта Америка PEN клубининг махсус мукофотига лойиқ топилган.

PEN Америка маркази эълон қилишича, Илҳом Тўхта Пен/Барбара Голдсмит номидаги "Ёзиш эркинлиги" мукофоти билан мукофотланади.

Совринни топшириш маросими 5 май куни ўтказилиши хабар қилинган.

Мукофотни Илҳом Тўхта қизи Жавҳар Илҳомга топшириш кўзланаяпти.

Пекиндаги Миллатлар Марказий университетининг иқтисодиёт бўйича профессори бўлган 44 ёшли Илҳом Тўхта шу йил январида ҳеч қандай тушунтиришларсиз ўз уйидан олиб кетилган.

Бир ойдан кейин Уйғур фаолига бўлгинчиликни ташвиқ қилиш айблови илгари сурилгани маълум бўлган.

Лондондаги Уйғур фаоли Азиз Исо айтишича, адабиёт ва инсон ҳуқуқлари учун бериладиган "Ёзиш эркинлиги" мукофоти билан Илҳом Тўхта у бир неча йилдан буён юритиб келган uyghurbiz веб-сайти учун тақдирлашга қарор қилинган бўлиши мумкин.

Бу сайтда Илҳом Тўхта Хитойда Уйғур халқининг айрим вакиллари содир этган зўравонликлар учун бутун бошли халқни ёмонотлиқ қилиш сиёсати нотўғрилиги ҳақида ёзган.

Хитой қонунларига биноан, бир фуқаро яшаган жойида тергов қилиниши лозим, бироқ бу қонунга зид равишда Илҳом Тўхта Шинжон Уйғуристон маркази Урумчига олиб кетилган.

Ўтган икки ярим ой мобайнида Илҳом Тўхтанинг на қариндошлари, на адвокатига кўришишига рухсат берилмаган.

Шу кеча-кундузда у ишлаган Пекин университети Илҳом Тўхтанинг маошини қирққани ҳақида хабар қилган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бу мавзуда батафсилроқ