Қирғизистоннинг Талас вилоятида тартибсизликлар рўй берди

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Талас вилоятининг Бақай-Ота туманининг 500 га якин фуқаролари Қозоғистоннинг "Алтин Кумуштак Майнинг" ширкатининг "Ширалжин" олтин конида фаолиятини тухтатишни талаб қилиб чиққанлар.

Қирғизистон Ички Ишлар Вазирлиги матбуот хизматига кўра, 3 апрелда "Ширалжин"олтин конидаги ишларга карши норозиликда иштирокчилардан 10 киши ва митингни тарқатишга уринган 19 милиция ходими жароҳат олган.

Оломон Талас-Тараз катта автомобил йулини тўсиб олиб, милиция машинасига ўт қўйганлар.

Хабарларга кўра, 4 апрелда хам автомобил йўлининг ёпиқлиги туфайли машиналар тирбандлиги вужудга келган.

100 дан ортиқ милиция ходими хавфсизликни кўриқлашга жалб килинган.

Намойишчилар милицияга тошлар отишган.

Куч ишлатар тизими ходимлари намойишни тарқатиш учун шовқин гранаталари ва тутун чиқарадиган воситалардан фойдаланишларига тўғри келган.

Козоғистоннинг "Алтин Кумуштак Майнинг" ширкати 2005-2008 йилларда олтин конида разведка ишларини олиб борган. Ундан кейин 2013 йилгача Хитойнинг "Ти Жен Хун" ширкати ишлаган.

Яқиндан бошлаб яна Қозоғистон ширкати олтин конида фаолият бошлаган.

Талас вилоятига Қирғизистон бош вазир ўринбосари Абдурахмон Маматалиев намойишчилар билан музокаралар қилишга келган. Қирғизистон Геология агентлигининг хабар беришича, олтин конида " Алтин Кумуштак Майнинг" ширкатининг разведка ишлари маълум вақтга тўхтатишга қарор қилинган.

Бундан олдин феврал ойида Қирғизистондаги яна бир олтин кони Қумторни миллийлаштиришни талаб қилган намойишлар ўтказилганди.

Иссиқкўлда одамлар ҳукуматдан Қумтор олтин кони бўйича Канаданинг Centerra Gold ширкати билан шартномани бекор қилишни ва Қумторни миллийлаштиришни талаб қилиб чиқишган.

Қирғизистон ҳукумати Қумторнинг 33 фоиз, Канаданинг Centerra Gold ширкати эса олтин конининг 67 фоиз акциясига эга. Қирғизистон иқтисоди учун мамлакатда хориж ширкатларининг фаолияти муҳим ўрин тутади.

Бу мавзуда батафсилроқ