Тожикистонлик меҳнат муҳожири кундалигидан - 17 ҳикоя

Фото муаллифлик ҳуқуқи none

Кеча уйдан Москвага қайтганимдан сӯнг биринчи марта қӯлимга пул тегди. Ӯн кунми - ӯн бир кунми ишлаган бӯлсам-да, ойликнинг чӯғи анча баланд кӯринди. Кейин билсам, янги йилдан маошимиз оширилган экан. Энди илгарига қараганда соатига 30 рублдан кӯпроқ пул бериларкан.

«Икки ӯн беш – бир ӯттиз, - деди иш ҳақимиз оширилгани ҳақида гап кетганда Шуҳрат. – Ана долларнинг нархи осмонга чиқиб кетяпти. Қаердан Қрим васвасаси чиқди, доллар кунига ошгани-ошган. Ӯзимизда тожик пулига солиштирганда ҳам долларнинг қурби пасайиб кетибди».

Гарчи бир онлик қувончим пуфакдек ёрилиб кетган бӯлса-да, мен Шуҳратга индамадим. Тӯғри гапни айтган бӯлса, нимаям дейин.

Бир чеккага ӯтдим-да, келаси бир ойлик чиқимларни ҳисоблашга тушдим. Ейиш-ичиш, метрода юриш… Бу харажатлар ва ӯтган ойдаги ижара пулидан ташқари озгина пулим қо-лар экан. Пулга қараб турар эканман, Йилбошига, Наврӯзга онамга совға юбормаганим эсимга тушди. Йӯқ, байрамлик олиш сира эсимдан чиққан эмас. Лекин, чӯнтакда пул бӯлмагач… Ҳамхоналардан қарз сӯрашга бетим чидамади. Телефонда онамни байрам билан табриклар эканман, бетим ловуллаб ёнарди…

Онам келин тушадиган уйни райҳон ҳидига тӯлдирмоқчилар

Кӯчага чиқиб, банкдан уйга минг рубл пул юбордим. Уйга келиб, акамга қӯнғироқ қилдим.

- Ака, ӯзингиз биласиз, онамларга байрамга бирон яхши нарса олинг, деб пул юборсам, «майли, барака топ, ӯғлим», дейдилар лекин ӯзларига ҳеч нарса олмайдилар. Шунинг учун, сизни хизматга қӯйяпман. Шу арзимас пулга онамга битта чиройли дурра олиб берасизми? Совғани кечикиб етказаётганим учун узримни айтиб қӯясиз.

- Майли, ука, майли, - у ёқдан акамнинг овози келди. – Юборган пулингга битта эмас, бир нечта дурра беради. Бозорда онамга ёқадиган бирон нарса кӯрсам, дуррага қӯшиб олиб бераман.

Акамдан иликузилди даврида бозорларда нарх қандайлигини суриштираман.

- Сӯрама, ука, сӯрама. Бир кило картошканнинг нархи тӯрт сомонийга чиқиб кетди. Сабзи, пиёз нархи ҳам уч- тӯрт баравар қимматлашиб кетган. Мева-чевани-ку, айтмай қӯяқолайин, - акам менинг хӯрсинишимни эшитдилар чоғи, бирдан овозлари ӯзгарди. – Лекин, биз бозордан на картошка, на сабзи-пиёз сотиб олганимизча йӯқ. Келганингда бир қишлик эмас, икки қишлик сабзавот, картошка, гурунч, ёғ сотиб олиб келган экансан. Ҳали май уёқда турсин, ёзгача ҳам етиб ортади. Аммо, қӯл учида тирикчилик қиладиганлар қийналиб қолишди. Жа, қозонларини сувга ташламаган бӯлсалар-да, бир кунда битта суюққа кучи етадиганлар оз эмас. Ӯша суюқдаям гӯшт йӯқ.

Эртасига ишдан келиб, бир пиёла чой ичдим-да, ӯринга ётиб, дам ола бошладим. Беш-ӯн дақиқа ӯтар-ӯтмас, телефон куй чалиб қолди. Жияним қӯнғироқ қилаётган экан. У ҳол-аҳвол сӯради-да, телефонни онамга узатди.

- Умиджон, ӯғлим, эсон-омон бормисан, тан-жонинг соғми? Нима қилардинг менга бошдан-оёқ кийим-кечак юбориб! Ӯзинг яхши еб-яхши ичсанг, бӯлмайдими. Маскванинг ҳавоси совуб кетди, дейишяпти. Тавба, қишда ёғмаган қор кӯкламда гупиллатиб берса-я. Ӯғ-лим, ӯзингни эҳтиёт қил! Бошяланг юрмагин. Юпун кийинма. Дадангнинг гаплари эсингдадир? Ёз ёпинчиғингни қӯйма, қиш ӯзинг биласан.

- Онажон, сиз ӯзингизни авайланг, бахтимизга ҳеч ерингиз оғримасин! Айтгандай, райҳон экдингизми?

- Экдим. Умиджон, экдим. Худо хоҳласа, ёзда келин туширсам, уйингни райҳон ҳидига тӯлдираман. Айтгандай, суюнчи бер, сен тиккан икки туп гилос қийғос гуллади…

«Мен сиёсатга аралашмайман»

- Умид ака, туринг, чой ичамиз!

Мен тепамда турган Билолиддинга норози қарадим-да, истар-истамас кӯзимни очдим. Энди кӯз ёмиб ётаверганим билан яна гилослар қийғос гуллаган, онам эккан райҳон, жам-биллар яшнаётган ҳовлига қайтадан бориб қолишим гумон.

- Мизғиётгандингизми, ака, бирга-бирга чой ичайлик, дедим-да, - Билолиддин худди гуноҳкордек бош эгиб турарди.

Мен бош кӯтариб, ёзиғлиқ дастурхон атрофида Билолиддиндан бошқа тӯртала ҳамхонамнинг ӯтиришганини кӯрдим.

Мен бет-қӯлимни чайиб келганимдан сӯнг, Шуҳратнинг имоси билан Олимжон нон кесди.

Овкатланиб бӯлганимиздан сӯнг чой ичиб, гаплашиб ӯтирдик. Эшмурод узр сӯраб, дераза ёнига бориб, планшетини ёқди.

- Ҳа, Эшмурод, нега пешонангиз тиришяпти? Интернетдаги қайси хабарга «чёрт-чёрт»лаяпсиз? – деди Шуҳрат планшетдан кӯз узмай бош чайкаётган Эшмуродга.

- Аввал яхши хабарни айтай. Москвадаги элчихонамиз халқаро муҳожирлик ташкилоти билан биргаликда янги хизмат очибди. Энди Турсуной деган опамиз бизга ӯхшаган Россия қонунларини яхши билмайдиганларга муҳожирларга тегишли янги қонунларни яхшилаб тушунтириб берар эканлар. Хўжандда эса, 55 метрлик байроқ ӯрнатилибди. Байроқни очиш тантанасида президентимизнинг ӯзлари қатнашибдилар. Байроққа уч ярим милён сомоний сарфланибди.

- Уч ярим милён сомоний? - деди Олимжон. – Яъни, 700 минг доллардан кӯпроқ. Шу пулга уйсизлар учун уй қуриб беришса, бӯлмасмикан? Баҳонада мен ҳам уйлик бӯлиб қолардимми.

- Ҳа, нега анграясан? Душанбедаги байроқ бу байроқдан қанча баланд ва қиммат. - деди Эшмурод. – Яхшиси, манови хабарни эшит: Қирғизистон билан чегаралар қайтадан очилибди.Чегаранинг икки томонида яшайдиган қирғизистонлик ҳам, тожикистонликлар ҳам қийналишаётганига уч ой бӯлай деди-я. Лекин энди илгаригидек бозор-ӯчарларини бемалол қилишармикан?

- Шунчалик яхши хабарлар бор экан, яна нега аччиқ қалампир тишлаганга ӯхшаб ӯтирибсиз, - деди Шуҳрат.

- Э, манови хабарни қаранглар!

Эшмурод планшетдан бош кӯтармай Душанбеда 74 ёшли бир чолнинг шаҳарнинг марказида ӯзини ёқиб юборганини ӯқиди. У суднинг уйини қизи билан бӯлишиш ҳақидаги ҳукмини адолатсиз деб топибди.

- Агар адолат қилмасаларинг, мен ӯзимни ёқиб юбораман, деса ҳам, ҳеч кимнинг парвосига келмабди. Бобо устидан солярка қуйиб, ӯзини ёқворибди. Бутун бадани куйиб кетган экан, беморхонада жон берибди. Уй талашган қизи ӯз отасини жиннига чиқариб қӯйиб-ди… Э, мен ноҳақ қамалган нечта одамни биламан. Ӯғирлик қилсанг, пора олсанг ҳам, агар пулинг бӯлса, сувдан қуруқ чиқасан. Пулинг бӯлмаса, емаган сомсага пул тӯлиб, турмада кун санаб ётаверасан.

- Кейинги йилларда бизда ӯз жонига қасд қилиш ҳодисалари нега кӯпайиб кетди? Ӯзини ӯлдираётганларнинг наҳотки кӯпчилиги руҳий бемор бӯлса?

Шуҳрат чертиб-чертиб сӯзлар экан, Холмурод дастурхондаги идишларни йиғиштирди-да, астагина ошхона томон юрди.

- Холмурод, Ӯзбекистонда ҳам ӯз жонига қасд қилаётганлар борми? Бӯлса, уларнинг ҳаммаси ғирт жиннидир? – дедим негадир тилим қичиб.

- Билмадим, мен сиёсатга аралашмайман, - деди ошхона томон ӯтаётиб Холмурод орқасига қарамасдан.

- Бунинг нимаси сиёсат экан? Ҳаётда бӯлаётган гапларни гаплашяпмиз-ку, - деди Эшму-род атайлаб овозини баландлаштириб.

Мен эса, икки кун олдин тожикистонликларга Россияда ишлаш учун рухсатнома бериш муддати уч йилга чӯзилганини, унга шахсан Путиннинг ӯзи имзо чекканни айтганимда, Эргашалининг Ӯзбекистонимизда эса, энди Россияга келиб ишлашга Меҳнат вазирлигининг махсус ижозатномасини олиш зарур бӯлар экан, дегани эсимга тушди.

Эргашали ҳам, Холмурод ҳам Ӯзбекистондан. Лекин биттаси тап тортмай гапиради, иккинчиси сичқони бордир, деб деворга ҳам шубҳаланиб қарайди.

Шуҳратга бу фикримни айтгандим, нима, ӯзимиздаги одамларнинг ҳаммаси бир хилми, деди.

Мен бир пиёла чой ичдим-да, телефондаги онамнинг суратига тикилганча хаёлга чӯмдим.

«Бу уйнинг ҳиди намунча ширин», дермиш оппоқ либосли келинчак. Мен унга жилмайганча райҳон ҳиди тӯлган ҳаводан тӯйиб-тӯйиб нафас олармишман…

Умид, Москва.

Бу мавзуда батафсилроқ