Қозоғистонда кўмирнинг қандай келажаги бор?

Фото муаллифлик ҳуқуқи MEHR

Кўмирдан олинадиган қувват Қозоғистоннинг кундалик ҳаётида электр энергия, иссиқлик ва иссиқ сув кўринишида ажралмас қисмга айланган.

20 аср бошларидан улкан кўмир заҳиралари ва қазиб олишнинг нисбатан арзонлиги боис қора олтин Қозоғистон саноати ривожининг асоси бўлди.

Айни вақтда нефт ва табиий газнинг экспортдан тушган даромадлари мамлакат иқтисоди ўсишининг асосий бўғимига айланар экан, кўмир деярли фақат маиший мақсадларда ишлатила бошланди.

Қозоғистонда кўмир истеъмоли ҳавонинг ифлосланиши (қазиб олиш ва электр станциялар), шунингдек печларда ёқилганда, биноларда ҳавонинг заҳарланишига сабаб бўлади.

Кўп ҳолларда кўмир бутун мамлакатдаги кўп ҳудудларда камбағал қишлоқ оилалари қурби етадиган ягона ёнилғи бўлиб қолган. Кўмир ёқиладиган печкалар кўпинча қўлбола ва ҳавони ёмон айлантиради, бу эса оилалар доимий равишда хавфли ифлос ҳаво ичида яшаётганини англатади.

Ўзининг ҳар бир босқичида, қазиб олинишидан қайта ишлашгача, ва ниҳоят утилизация жараёнида кўмир жамиятдаги соғлиқни сақлашга жиддий таъсир кўрсатади. Нафас йўллари, юрак-қон томирлари ва бошқа касалликларни келтириб чиқаришга сабаб бўлади.

Қозоғистоннинг ривожланиш йўли бўлган "аввал иқтисод, кейин сиёсат" ғояси деградация кўринишида мамлакатдаги атроф муҳит ва саломатликка салбий из қолдирди. Даромад олишга интилган электр ишлаб чиқариш ва тақсимлаш тизими эгалари эскириб қолган кўмир билан ишловчи электрстанция ва марказий иссиқлик тизимларини қайта жиҳозлашни исташмайди.

Ҳукумат мулк эгалари маблағларни модернизациялашлари учун "инвестицияга айирбошлаш" тарифини жорий қилди. Лекин 1940 йилдан 60 йилларгача қурилган кўмир электрстанцияларни янгилаш учун қанча муддат керак бўлади?

Ва бу тарифларни барча электр манбаларига нисбатан тадбиқ этилсачи?

Қозоғистон ҳукумати кам миқдорда чиқинди чиқариш, янги энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш стратегиясини ишга солиш орқали яшил иқтисод томон боришга ҳаракат қилаяпти.

Бироқ кўмир саноатини кенгайтириш миллий режалари бу усулларни аҳамиятсиз қилиб қўйиши мумкин: энергияга нисбатан ўсиб бораётган ички талаб чиқиндиларни камайтириш ҳаракатлари билан тўғри келмайди. Аслида, яшил иқтисодни ривожлантиришга қаратилган ҳаракат асосан атроф-муҳитнинг глобал ўзгаришининг йирик сабабчилари парник газларга талуқли масалаларга эътибор қилиб, маҳаллий ҳаво, сув ва тупроқ аҳволига кам диққат қаратадилар.

Кўмир Қозоғистондаги энг арзон ёқилғи ҳисобланади ва айни пайтда иккала энергия тизим ва маҳаллий истеъмол учун энг қулай вариант бўлиб қолади. Лекин кўмир оғир ижтимоий ва экологик муаммолар келтириб чиқариб, кўпинча у мувофиқ бўлмаган ҳолда энергияни охирги истеъмол қилувчилар елкасига тушади. Агар кўмирнинг атроф муҳит ва соғликка келтирадиган зарари ҳисоблаб кўрилса, ёнилғи ўйланганидан анча қиммат тушиши аниқ бўлади.

Замонавий кўмир технологиялари воситасида атроф муҳит зарарланишини камайтириш мумкин.

Шубҳасиз кўмир саноати Қозоғистон иқтисоди учун муҳим соҳа ҳисобланади ва албатта янада тозароқ кўмир саноатига қаратилган сиёсат ва инновация жуда аҳамиятли.

Биринчи қадам бу соҳада чиқиндиларни камайтириш. Қозоғистон ҳукумати фуқароларга таъсирини ҳисобга олмасдан қарор бериш каби совет тажрибасини мерос қилиб олган.

Натижада мамлакатда давлат қарорлари қабул қилинаётганда жамоатчиликнинг ахборотга эга бўлиши тажрибада йўқ. Таъсирли экологик сиёсат ва тартибларни ижтимоий ва экологик адолат принципларини қарор топтирмай юритиб бўлмайди.

Ниҳоят, тоза ҳаво инсонларнинг асосий ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Бироқ у одамлар, Қозоғистонда экологик муаммолар миқёсларидан яхши хабардор ҳамда ўзларининг хавфсиз атроф-муҳит ва тоза ҳаво учун ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тайёр деб бўладими?

Азизлар, Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002.

Бу мавзуда батафсилроқ