Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Урумчида портлаш содир бўлди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AP
Image caption 2009 йилда Урумчида уйғурлар ва хан хитойлари тўқнашган

Хитойдан келаётган хабарларга кўра, Урумчидаги темир йўл бекатида портлаш содир бўлган.

Тафсилотлар маълум эмас.

Дастлабки хабарларда яраланганлар борлиги айтилади.

Хитой ҳукумати воизи талофатлар ҳануз ўрганилаётгани, аммо вазият назорат остида эканини айтган.

Портлаш Хитой Президенти Си Цзинпин мусулмон уйғурлар яшайдиган минтақага тўрт кунлик сафарини якунлаган пайтга тўғри келган.

Хитой раҳбарининг портлаш содир бўлган пайтда ҳануз минтақада бўлиб-бўлмагани номаълум.

Аввалроқ у Қашғардаги полиция идорасига ташриф буюриб, ходимларни терроризм таҳдидидан яна бир бор огоҳликка чақирган.

Унга кўра, Шинжон террорга қарши курашнинг жабҳа чизиғидадир.

Бу хитой раҳбарининг минтақага илк ташрифи.

Уйғурлар Шарқий Туркистон деб атайдиган минтақа бундан уч йил аввал хан хитойлари ва ерлик уйғурлар ўртасидаги йирик этник тўқнашувларга саҳна бўлган.

Хитой уйғурларни бўлгинчилик ва терроризмда айблаб келади.

Хитой президенти Қашғарда уйғур оилаларини ҳам зиёрат этган.

Аммо Лондонда яшаётган уйғур фаоли Азиз Исонинг Би-би-сига айтишича, Хитой раҳбари Пекиннинг мақсадлари эзгу эканига уйғурларни ишонтириши қийин.