Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Турсунбой Бакирўғли: 'Чегара урушидан ҳеч ким манфаатдор эмас'

Image caption Шу йил бошидаги ҳодисада ҳар икки томондан 10 га яқин ҳарбий яраланган

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида тўқнашув рўй берган.

Низо Боткент вилояти Жака-Ўрик қишлоғида кеча маҳаллий вақт билан 19:00 атрофида бошланган.

Тонгги 3 гача давом этган тўқнашувда икки томондан ҳам 1,5 мингга яқин одам қатнашгани айтилмоқда.

Натижада бир неча бино ва машинага ўт қўйилган, ўнлаб одамлар яраланган. Ҳар икки томон ҳодисада бир-бирини айбламоқда.

Бу қирғиз-тожик чегарасида шу йил бошдиан буён юз бераётган иккинчи йирик тўқнашув.

11 январда Боткен вилоятининг Оқсой қишлоғи ҳудудида икки давлат чегарачилари ўртасида юз берган отишмада 10 яқин ҳарбий яраланган.

Ҳар икки тўқнашувга сабаб давлат чегаларининг ҳанузгача аниқланмаганидир.

Қирғизистон парламенти депутати Турсунбой Бакирўғлининг Би-би-сига айтишича, чегара уруши Қирғизистонга ҳам, Тожикистонга ҳам яхшилик олиб келмайди.

Қирғиз сиёсатчиси ҳар икки давлат раҳбарияти чегара низоларини баратараф этиш юзасидан энг юқори даражадаги музокараларни бошлаши керак, деб ҳисоблайди.