Марказий Осиё янгиликлари қисқа сатрларда

Image caption Молотов коктейлари ўточар қуролга тенглаштирилади

Тожикистонда Молотов коктейллари ўт очар қуролга тенглаштирилади

Тожикистон парламентининг қуйи палатасида «Йиғинлар, намойишлар ва кўча юришлари» ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар кўриб чиқилган. Азия-Плюс ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ўзгартиришларда намойишлар ва оммавий йиғинлар чоғи тез ёнадиган моддалар - Молотов коктейлларидан ноқонуний фойдаланганлар ўт очар қурол ишлатган шахсларга тенглаштирилади. Тожикистон қонунчилигига биноан, айни ҳолатларда ҳуқуқ-тартибот ходимлари уларга нисбатан ўт очар қуролларни қўллаши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PA
Image caption Ижтимоий тармоқларда гўдак ўлимига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинмоқда

Тошкентда тўққиз ойлик гўдак 5- қаватдан тушиб кетгани муҳокамада

Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида кўп қаватли уйлардан бирининг айвонидан эрта тонгда тўққиз ойлик қизалоқ тушиб кетиб вафот этган.Ўзбекистондаги интернет нашрларининг бугунги асосий хабарларидан бири Тошкентда кеча тонгда юз берган бахтсиз ҳодисаси бўлмоқда. Хабарларга кўра, бу пайтда қизчанинг ота-онаси билан очиқ дераза олдида ухлаб ётган бўлган. Тахмин қилинишича, гўдак эмаклаб бориб тушиб кетган бўлиши мумкин. Facebook ва Twitter саҳифаларида содир бўлган фожеадан таъсирланган фойдаланувчилар бахтсиз ҳодисада асосан ота-онанинг бепарволигини айблашган.Шунингдек, кейинги кунларда Ўзбекистонда ҳавонинг кескин исиши ҳам кўп қаватли уйларда туришни қийинлаштирганини айтганлар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи ap
Image caption Марказий Осиё давлатлари Порошенко жанобларини қутлашга шошилишмаяпти

Қирғизистон Украина президентлик сайловини олқишлаган

Ташқи Ишлар вазирлигининг баёнотида, “Қирғизистон Украинанинг президентилик сайлов ўтказиши ва украин халқининг танловини олқишлайди”, дейилади. Президент сайлови мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий ва минтақавий келишмовчиликлар ҳал қилишда ижобий рол ўйнашига умид қилар экан, Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Украина сайлов натижаларига “тил текизмайди”. Зотан, Марказий Осиёнинг бирор бир давлати Украина сайловида ғалаба қозонгани ишонилган Петро Порошенкони қутлашга шошаётгани йўқ.