Марказий Осиёдан хабарлар қисқа сатрларда

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption "Заҳри қотил" водкалар

Маст ёшлар тўдаси Россияда яна бир ўзбекистонликни уриб ўлдиришди

Интернет нашрлари қаторида Россия мусулмонларнинг Диний Бошқармаси веб саҳифаси ўзбекистонликлар Калуга вилоятининг Балабанова шаҳрида бир гуруҳ маст тўда томонидан калтаклангани ҳақида ёзган. Ўзбекистон фуқаролари бўлган жабрдийдилар маҳаллий новвойхонада ишлашган. Ичиб олган ёшларни нонвойхона эгаси тинчлантиришга ҳаракат қилган, аммо тўда уни калтаклаб ўлдирган. Бу ҳақда маҳаллий терговчи хабар қилган. Яна икки нафар ўзбекистонлик касалхонага олиб кетилган. Ҳозир айни ҳодиса бўйича “Қотиллик” айби билан жиноий иш очилган. Бир неча киши ҳибсга олингани айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Озода Раҳмоннинг сиёсий фаоллиги тарғиб қилинмоқдами?

Эмомали Раҳмоннинг қизи Тожикистоннинг навбатдаги президентими?

Ижтимоий тармоқлар сўнгги пайт Тожикистон матбуотида президент Раҳмоннинг қизи Озода Раҳмоннинг номи бот-бот зикр этилаётгани ҳақида баҳсу мунозараларга саҳна бўлаётир. Ўтаётган ҳафтада мамлакат Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Озода Раҳмон Америка Қўшма Штатлари ва Тожикистон ўртасидаги маслаҳат кенгаши йиғинига раислик қилган. Бу йиғин Тожикистон давлат телевизиони орқали ҳам ёритилган. Тожикистондаги бир неча йирик ва муҳим давлат лавозимлари мамлакат президентининг қариндошлари томонидан эгаллангани мухолифат томонидан йилларки танқид қилиб келинади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи b
Image caption Токтогулда сув камми ё?..

Тошкент газ бермаса ҳам Қирғизистон ўз қўшнисини сувсиз қолдирмайди

Бу ҳақда мамлакатнинг Бош вазир ўринбосари Тайирбек Сарпашев маълум қилган. Аввалроқ, Қирғизистон парламентида қўшни Ўзбекистонга сув таъминотини тўсиб қўйиш таклиф қилинганди. Сарпашев жанобларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги муаммолар дипломатик йўлда ҳал қилиниши керак. Қирғизистон томонига кўра, Тоқтогул сув омборида сув этишмовчилиги қўшни давлатга мурватларни бураб қўйиш масаласи кўтарилишига сабаб бўлган. Аммо баъзи кузатувчилар Қирғизистон Ўзбекистондан газ таъминотидаги узилиш учун жавоб йўлларини қидирмоқда.