АҚШнинг Марказий Осиё хавфсизлик кучларига ёрдами кескин қисқаради

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service
Image caption Афғон-Тожик чегараси

Пентагон ошкор этган маълумотларга кўра, Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик кучларига ёрдам кескин камайтирилган.

2001 йил Америкага қарши ҳужум ортидан собиқ президент Жорж Бушнинг “террорга қарши уруш” эълон қилиши, Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга турфа соҳаларда ёрдам ҳажми кескин кўтарилишига сабаб бўлганди.

Айни ёрдамнинг каттагина қисми гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига қарши кураш учун ажратилар, кузатувчиларга кўра, бу маблағлар қандай ва қай мақсадларда сарф этилгани доим ҳам шаффоф бўлмас эди.

Бундан икки йил аввал ҳам АҚШ Қирғизистон ва Тожикистонда гиёҳванд моддаларнинг контрабандасига қарши лойиҳаларга устивор масала деб қарар эди.

Турли хабар агентликлари, жумладан Eurasianet.org нинг ёзишича, эндиликда АҚШ бу лойиҳалардан деярли буткул воз кечган кўринади.

Қозоғистон: $187,000 – собиқда $8.7 millionҚирғизистон: $1.2 million – собиқда $21.3 millionТожикистон: $1.1 million – собиқда $15.4 millionЎзбекистон: $156.000 – собиқда $5.7 million

Мутахассисларга кўра, бу каби қисқартиришлар яна бир бор Америка учун Марказий Осиё давлатлари ортиқ фавқулодда муҳим минтақа доирасига кирмаслигини англатади.

Америка Афғонистондаги ҳарбий амалиётларига нуқта қўйиши, мамлакатдан ўз қўшинларини чиқариши, Марказий Осиёдаги ягона ҳарбий қароргоҳи – Манас ҳаво базасини тарк этиши алал-оқибат минтақанинг Вашингтон учун аҳамияти пасайганидан дарак беради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858 860002

Бу мавзуда батафсилроқ