Александр Содиқов:"Мен уйимдаман, мен хурсандман.."

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Тожикистонлик блоггер ва университет тадқиқотчиси мамлакатни тарк этмаслик ҳақидаги тилхат эвазига қамоқдан озод қилинган.

Британиядаги Экзетер Университетининг инқирозларга бағишланган лойиҳаси доирасида Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятидаги сўнгги ҳодисаларни ўрганаётган пайти Хоруғ шаҳрида 16 июн куни ҳибсга олинган, Тожикистон хавфсизлик хизмати уни жосусликда айблаб баёнот тарқатган эди.

Александр Содиқов қамоқдан чиқарилар экан, уй қамоғида қолиши, унинг Тожикистондан чиқиб кетмаслиги лозимлиги айтилган.

У бир ойдан кўпроқ вақт мобайнидаги тутқунликда ўзига нисбатан яхши муомала қилинганини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

“Мен уйимдаман, мен хурсандман. Оилам бағридаман”, деб айтган Александр Содиқов.

Маҳаллий ва халқаро фаоллар Александр Содиқов ҳибсга олинган 16 июндан буён унинг озод қилиниши талаби билан кампания бошладилар.

У Тоғли Бадахшон маркази Хоруғ шаҳрида Тожикистонда қонуний рўйхатдан ўтган мухолиф партия аъзоси билан суҳбатлашиб турган пайтида ҳибсга олинган, эртаси куни Тожик матбуотида Александр Содиқовнинг номи ошкор қилинмаган мамлакат фойдасига жосуслик қилиш гумони билан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Маҳаллий телевидениеда Александр Содиқовнинг Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинаётгани кадрлари намойиш этилган.

Халқаро Амнистия ва “Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилотлари Александр Содиқовни озод қилишга чақириқ билан чиққанлар.

Бу мавзуда батафсилроқ