UzWebiston: Муҳожирликдаги ӯлимлар

Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC World Service

Кечаётган ҳафтанинг ӯзида Россияда Тожикистон фуқароларини ӯлдириб кетиш борасида икки хабар тарқаган.

21 августга ўтар кечаси Москвада 22 ёшли Зиёратшо Қурбонов ўлдириб кетилган.

Фожеа у яшаётган ижара уйда юз берган.

Тожикистоннинг жанубий Қумсангир туманида яшаган Зиёратшо Москвага тирикчилик важидан ишлаш учун келган. Москва полицияси қотиллик юзасидан текширув бошлаган. Ҳозирча марҳумнинг ӯғрилар томонидан ӯлдирилгани тахмин этилмоқда.

Ленинград вилоятида эса бирданига уч нафар тожикистонлик ӯлдириб кетилган. Хабарларга кӯра қотиллик 20 август кундузи соат 11 га яқин юз берган. Киров туманига қарашли Павлово шаҳарчасидаги уйлардан бирида бир эркак ва икки аёлнинг жасади топилган. Ӯлдирилгани аниқланган бу инсонларнинг Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум бӯлган.

Киров шаҳар прокуратураси жиноят ишини тергов қилишга киришган.

Кузатувчиларнинг айтишларича бу оммавий ахборот воситаларида тарқатилган расмий хабарлар бӯлиб, аслида Россияда тожикистонлик меҳнат муҳожирларини ӯлдириб кетиш ҳоллари кӯп бӯлиши мумкин.

Электричкадаги қотиллик

Россияда тожикистонликларнинг ӯлдириб кетиш ҳоллари аниқланганда миллатчиларнинг тажовузи туфайли ӯлим топиш ҳоллари кӯпроқ учрайди.

"Менинг отамни Москва атрофига қатнайдиган электричкада ӯлдириб кетишган", дейди Тожикистоннинг Ғафуров туманида яшайдиган 22 ёшли Ғайрат.

Унинг ҳикоя қилишича отасини уч нафар қариндоши электричкага чиқариб, кузатиб қайтишган. Лекин бораётган манзилига етиб бориш вақтидан ӯтса-да, у қариндошлари қилган телефонга жавоб бермаган.

Эртасига электричка ӯтадиган йӯл ёнида, овлоқ ерда номаълум кишининг ӯлиги топилган. Жасад Ғайратнинг отасиники бӯлиб чиққан.

Ғайратнинг куйинишича отасининг қотилларига нисбатан ҳеч қандай чора кӯрилмаган. "Гарчи фақат тунлари эмас, баъзан куппа-кундузи ирқчилик ва миллатчилик асосида қотиллик қиладиган қӯли қон ноинсофлар жазодан қутулиб қолишади. Ё арзимаган бир муддатга озодликдан маҳрум этиладилар", дейди таҳлилчи Баҳром Неъматов.

"Зарур бӯлса, қотилларни бир кундаёқ топишади"

Айни бир пайтда Россия ҳуқуқ-тартибот мулозимлари кӯп қотилликлар тожикистонлик кишиларнинг ӯзлари томонидан содир этилаётганини иддао қилиб келишади.

Масалан, Санкт-Петербургнинг Новоорлов паркида ваҳшиёна ӯлдирилган икки аёлнинг қотили Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари дея гумон этилмоқда.

Маҳаллий полициячилар паркда икки нафар аёл ӯлигини топишган. Уларнинг бошига халта кийгизилган бӯлган. Бир-биридан 20 қадамча нарида ётган жасадлардан бирининг қӯли боғланган бӯлган. Аёлларни ӯлдиришдан олдин аёвсиз дӯппослашган ва бӯғишган.

Орадан бир кун ӯтмасдан шаҳар тергов қӯмитасидан икки нафар гумондор қӯлга олингани хабар берилган. Гумондорларнинг ака-ука Охунжон ва Акмал эканлиги айтилган.

Уларнинг аёлларни алдаб паркка олиб боришгани ва ӯлдиришгани тахмин этилмоқда. Қотилликка эса шахсий нафрат сабаб бӯлиши мумкин дейилмоқда.

Санкт-Петербург шаҳар тергов қӯмитасидан хабар беришларича, гумондорларга нисбатан жиноят иши очилган.

"Ана, бу қотиллик бир кун орасида ошкор этилган, гумондорлар топилган. Лекин бегуноҳ меҳнат муҳожирларини ӯлдириб кетаётган миллатчи неофашистларни йиллар давомида топа олишмайди", дейди Баҳром Неъматов.

Тобутлар ва кафансиз кӯмилганлар

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг расмий маълумотларига кӯра ӯтган йили Тожикистонга чет эллардан 960 та тобут келтирилган. Уларнинг 942 таси Россиядан келтирилган.

Лекин Россиядаги "Тожик меҳнат муҳожирлари" умумроссия ҳаракатининг раиси Каромат Шариповнинг айтишича, Россияда жон берган Тожикистон фуқароларининг сони амалда расмий маълумотлардагидан кӯп бӯлиши мумкин.

Чунки расмий маълумотларга фақатгина Тожикистонга келтириб кӯмилган марҳумлар ному насаблари киради, холос.

Россияда тупроққа топширилаётган, шахси номаълумлигича кафансиз кӯмиб юборилаётган ё бедарак йӯқолди, дея ҳисобланаётган тожикистонликлар номи расмий маълумотларга киритилмай қолади.

"Бунинг устига Россияда оғир хасталикка учраб, қурилишда йиқилиб, майиб бӯлиб ё автомобил фалокатига учраб, уйига қайтиб тезда оламдан кӯз юмаётганлар ҳам оз эмас", дейди таҳлилчи Баҳром Неъматов.

Россияда эса расмий маълумотларга кӯра 1 миллион 100 минг нафарга яқин тожикистонлик эркак-аёл ишламоқда.

Норасмий маълумотларга қараганда эса уларнинг сони амалда 2 миллион нафардан ортган.

Биргина ӯтган йили тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Россиядан уйларига 3 ярим миллиард долларга яқин маблағ жӯнатишган.

"Мен бугун Москвага учиб кетаман. Бормасам, ишламасам бӯлмайди", дейди Ғайрат.

Уни кузатиб чиққан олтмиш ёшли тоғаси эса, Ғайратнинг отаси ӯғлини уйлантириш учун пул ишлаб топиш ниятида Москвага боргани, лекин йиққан пули марҳумни кӯмиш учун сарфланганини афсусланиб айтади.

Бу мавзуда батафсилроқ