Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Каримов ва Раҳмон гина-кудуратларни унутишдими?

Президент Ислом Каримов Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида иштирок этиш учун Душанбега етиб борган.

Бу Ўзбекистон раҳбарининг сўнгги олти йилда Тожикистонга илк ташрифидир.

Ташриф давомида унинг Президент Имомали Раҳмон билан яккама-якка учрашув ўтказиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда Тожикистоннинг Роғун ГЭСи лойиҳаси юзасидан икки қўшни давлат ўртасида шундоқ ҳам яхши бўлмаган муносабатлар янада совуқлашган.

Ўтмишда Ўзбекистон Душанбени исломий жангариларга бошпана беришда, Тожикистон эса расмий Тошкентни исёнкор полковник Маҳмуд Худойбердиевни яширишда айблаб келган.

Хўш, қандай омиллар Президентлар Каримов ва Раҳмонни ўртадаги гина-кудуратни унутишга ундаган бўлиш мумкин?.

Би-би-си ушбу саволни Тожикистон президентининг собиқ маслаҳатчиси ва мухолифатдаги Социал-демократик партия раҳбари Раҳматулло Зойировга берган.