Москвада тожик меҳнат муҳожирига ҳайкал қўйишмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи RIA Novosti
Image caption Ҳайкал қўйиш оддий москваликларнинг ташаббуси экани айтилмоқда

Москвадаги собиқ Бутуниттифоқ халқ хӯжалиги ютуқлари кӯргазмасида тожикистонлик меҳнат муҳожирига ҳайкал ӯрнатиш мӯлжалланмоқда.

Ҳайкални бронзадан тайёрлаш режаланган.

Smixer.ru вебсайтининг Москва шаҳар Маданий мерос департаментига таяниб хабар беришича, бу ҳайкални ӯрнатишни оддий моcкваликлар сӯрашган.

Уларнинг фикрича, ҳайкал Москвани ободонлаштиришга катта ҳисса қӯшаётган тожикистонлик ишчиларга москваликларнинг ҳурматлари рамзи бўлади.

"Тожик ишчилари бир неча йиллардан буён Москвани ободонлаштириш ва кӯкаламзорлаштишда меҳнат қилиб келишмоқда, - дейишган Маданий мерос департаменти ходимлари. – Улар Москвадаги бино ва йӯл қурилишида самарали ишлашмоқда".

Департамент ходимининг сўзларига кўра, москваликларнинг ҳайкал ӯрнатиш борасидаги истаклари инобатга олинган.

Зураб Церетели номли Санъат галереясида ҳайкалнинг хомаки нусҳаси тайёрланган.

Ҳайкални жорий йил ноябр ойигача тайёрлаб, ӯрнатиш мӯлжалланган.

Тожикистоннинг ӯзида ҳам Россияда ишлаётган меҳнат муҳожири шарафига ҳайкал ӯрнатиш ҳаракати бошланиб кетган.

Бу ҳаракатни бошлаганлар тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг Тожикистон иқтисодидаги ӯрнини алоҳида таъкидлашган.

Агар бу меҳнат муҳожирлари ишлаб топган миллиард-миллиард долларлик пулларини Тожикистонга юборишмаса, мамлакатда миллионлаб одамлар очликка мубтало бӯлишларини, ижтимоий танглик юзага келиши мумкинлигини таъкидлашган.

Лекин Тожикистон расмийлари Душанбеда меҳнат муҳожирига ҳайкал ӯрнатиш борасидаги таклифга бирон-бир муносабат билдиришмаган.

Россия Муҳожирлик хизмати маълумотларига кӯра, ҳозирда бир ярим миллион нафар тожикистонлик Россияда меҳнат қилмоқда.

Айни пайтда Россиядаги марказий осиёликлар орасида меҳнат муҳожирларининг сони бўйича Ўзбекистон етакчилик қилади.

Smixer.ru нинг хабарида нима учун айнан тожик муҳожири танлангани ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.

Муҳожирнинг ўлими

Айни пайтда Москва вилоятида бир нафар тожикистонлик полиция бӯлимларидан бирида ҳаётдан кӯз юмган.

Уни маҳаллий полициячилар калтаклаб ӯлдиришгани гумон этилмоқда.

39 ёшли тожикистонлик киши баданидаги жароҳатлар туфайли маҳаллий ички ишлар бӯлимида вафот этган.

Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги маълумот берган.

Полициячиларнинг айтишларича, марҳум вояга етмаган шахсга тегажоқлиқ қилиб, "уни зӯрлашга уринган".

Ҳозирда меҳнат муҳожирининг ӯлимида гумон этилаётган полиция ходимлари қӯлга олинган.

Кейинги йилларда Россияда тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг ӯлими кӯпайган.

Бултур Россиядан Тожикистонга 900 тага яқин тобут келтирилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ