Тожикистонда Facebookка "тақиқ" қўйилди

Якшанба, 5 октябрдан бошлаб Тожикистонда мавжуд ҳамма 8 Интернет провайдерлари орқали Facebook ижтимоий тармоғига кириш имконсиз бўлиб қолди.

Фойдаланувчиларнинг айтишларича, саҳифага киришда улар муаммоларга шанба кунидан бери дучор бўлмоқда эдилар.

Ҳозирда улар бу чекловларни четлаб ўтиш учун прокси саҳифаларига орқали киришга мажбур бўлишмоқда.

Расмийлар бу каби тақиқ киритилганини ҳақида ҳозирга қадар бирон изоҳ бермадилар.

Маҳаллий таҳлилчиларга кўра, бу чеклов Facebook орқали Тожикистонда 10 октябр куни мухолифат намойишини ташкиллаштириш ҳаракатларидан сўнг киритилган бўлиши эҳтимоли катта.

Ўтган июн ойидан бери Тожикистонда Youtube видео алмашиш вебсаҳифасига ҳам кириш имкони йўқ.

"Азия Плюс" хабар агентлигига кўра, Тожикистонда охирги 2 кун мобайнида деярли 300 га яқин вебсаҳифага кириш имконсиз бўлиб қолган.

Агентликнинг хабар беришича, мамлакат шимолида Интернет алоқаси деярли йўқолган. У ерда Интернетга фақатгина икки провайдер ва ADSL-modem орқали кириш мумкиндир. Мобил телефонлар орқали 3G алоқаси мутлақо ўчирилган.

Хўжанд яшовчилари агентликка бу каби ҳолат охирги кеча-кундуз мобайнида кузатилаётганини айтишган.

Лекин мутахассилар бу муаммо техник бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.

Тожикистондаги баъзи провайдерлар саҳифаларга тақиқ қўйиш борасида расмийлардан мактуб олганларини айтсалар, бошқалари Алоқа Хизматидан оғзаки кўрсатма олганларини айтишган.

Тожикистон расмийлари охирги йиллар мобайнида бир неча бор Facebook, Вконтакте ва Twitter ижтимоий тармоқларига тақиқ қўйган бўлиб, ушбу ҳолат халқаро ҳамжамитя томонидан танқидларга тутилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Your contact details
Disclaimer